Исроилнинг Ливандаги дастлабки йўқотишлари, БМТ бош котибига тақиқ ва Россиядаги аксилмигрант қонунлар — кун дайжести
Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.
Исроилнинг Ливанга ҳужуми
Исроиллик ҳарбийлар Ливан жанубида қуруқликдаги жангларни олиб бормоқда ва бир вақтнинг ўзида бир неча ҳудудда «Ҳизбуллоҳ» гуруҳига қарши амалиётлар ўтказмоқда.
Исроил мудофаа армияси жангларда саккиз нафар ҳарбийси ҳалок бўлиб, яна етти нафар ҳарбийси яраланганини маълум қилган. Айрим маълумотларга кўра ўлганлар ва ярадорлар сони 30 дан ошади. Чегарага янги кучлар юборилмоқда.
«Коммандос кучлари, жумладан «Эгоз» бўлинмаси аскарлари «Ҳизбуллоҳ»нинг жанговар тузилмасини аниқлади ва яксон этди… Қуруқлик қўшини Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари билан ҳамкорликда аниқ йўналтирилган ўқ-дорилар ҳамда яқин масофадаги жанглар орқали террорчиларни йўқ қилиб, террорчилик инфратузилмаларини яксон этди», — дейилган армия баёнотида.
Бундан ташқари, олдинроқ берилган авиазарбалар оқибатида «150 дан ортиқ террорчилик инфратузилмаси объектлари йўқ қилингани» маълум қилинган.
Ливан армиясининг ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган хабарида айтилишича, Исроил қўшини Ливан жанубида тахминан 400 метр масофада кириб бориб, Исроил ва оккупация қилинган Жўлан тепаликлари ҳудудини Ливандан ажратиб турувчи, БМТ томонидан назорат қилинадиган «ҳаворанг чизиқ»ни бузиб ўтган.
«Ҳизбуллоҳ» вакили Ливан жанубида Исроил мудофаа армияси билан бугунги тўқнашувлар «урушнинг биринчи босқичининг бир қисми» бўлганини айтган.
«Бизнинг кучларимиз ва қаршилик ҳаракати жангчилари душмандан ҳимояланишга тўла тайёр», — деган «Ҳизбуллоҳ» вакили Муҳаммад Афиф.
«Ҳизбуллоҳ» ҳам ўз жангчилари Ливан жанубидаги Ярун қишлоғини ўраб олишга ҳаракат қилган исроиллик ҳарбийларнинг бир қисмини йўқ қилганини тасдиқлаган.
Хабарда айтилишича, маҳаллий вақт билан туш маҳалида «Ҳизбуллоҳ» жангчилари портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган ва бундан исроиллик ҳарбий хизматчилар жабрланган.
Исроил Ливанга қўшимча қўшин киритиши шуни англатадики, Исроил «Ҳизбуллоҳ»га қарши чекланган амалиётлари доирасидан чиқиши мумкин.
Исроилдан БМТ бош котибига тақиқ
Антониу Гутерриш Исроилда «персона нон грата» деб эълон қилинди. У Эроннинг Исроилга қилган ҳужумини қораламаганликда айбланди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш Исроилда «персона нон грата» деб эълон қилинди ва мамлакатга кириши тақиқланди. Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазири Исраэл Кац маълум қилди.
«Дунёдаги деярли ҳар бир давлат қилганидек, Эроннинг Исроилга қилган жирканч ҳужумини сўзсиз қоралай олмаса, Исроил тупроғига қадам қўйишга лойиқ эмас. У Исроилга қарши бош котиб, у террорчилар, зўравонлар ва қотилларни қўллаб-қувватлайди», деб Исраэл Кацнинг сўзларини келтирди Haaretz нашри.
Кацнинг сўзларига кўра, Гутерриш ҳалигача ҲАМАСнинг 2023 йил 7 октябрда Исроилга уюштирган ҳужумини қораламаган ва уни террорчи ташкилот деб эълон қилишга уринмаган.
Бир кун олдин, Эрон Исроилга ракета ҳужумини уюштирганидан сўнг, БМТ бош котиби Х ижтимоий тармоғида «Яқин Шарқдаги можаронинг тобора кескинлашувини қоралайман, бунга барҳам бериш керак. Ўт очиш мутлақо тўхтатилиши лозим», деб ёзди, бироқ на Эрон ва на Исроилни эслатиб ўтди.
Россияда миграция сиёсати кучайтирилмоқда
Давлат Думасига миграцияга оид бешта қонун лойиҳаси киритилди, улар қаторида ноқонуний миграцияни ташкил этганлик учун жазони кучайтириш ҳақидагиси ҳам бор.
Шунингдек, депутатлар яна иккита ташаббусни маъқулладилар. Хўш, айнан нимани ўзгартириш таклиф қилинмоқда?
1 октябр куни Россия парламенти қуйи палатасига миграция сиёсатига оид бешта қонун лойиҳасидан иборат пакет киритилди.
Қонун лойиҳаларидан бирига кўра ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун жазони оғирлаштирадиган ҳолатлар кўрсатилган. Депутатлар улардан бирини «Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний бўлган шахс томонидан жиноят содир этиш», деб ҳисоблашни таклиф қилмоқда.
Ушбу тузатишлар қабул қилингандан сўнг, суд ноқонуний мигрантга тўлиқ жазо тайинлаши мумкин бўлади, гарчи енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлса ҳам. Суд ҳатто биринчи марта содир этилган енгил жиноятлар учун ҳам ҳақиқий қамоқ жазосини тайинлаши мумкин.
Бошқа қонун лойиҳаси ноқонуний миграцияни ташкил этишни (агар уюшган гуруҳ томонидан ёки «оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этиш мақсадида» содир этилган бўлса) ўта оғир жиноятлар тоифасига ўтказади.
Депутатлар, шунингдек, ҳужжатларни сохталаштириш учун жазони кучайтирмоқчи, агар улар ёрдамида, масалан, Россияга кириш ёки миграция «пропискаси» қоидалари бузилган бўлса.
Бундан ташқари, «Роскомнадзор»га «миграция соҳасидаги ноқонуний хизматлар», шунингдек, уни ташкил этиш усуллари тўғрисидаги маълумотларга эга сайтларни суддан ташқари блокировка қилиш ваколатини бериш таклиф этилган.
Таъкидланишича, 450 депутатдан 350 нафардан ортиғи, жумладан, қуйи палата спикери Вячеслав Володин ҳар бир қонун лойиҳасига ўз имзосини қўйган.
1 октябр куни Давлат Думаси миграция сиёсатига оид яна иккита қонун лойиҳасига овоз берди.
Биринчиси, энди чет эл фуқаролари соддалаштирилган схема бўйича вақтинчалик яшаш учун рухсатномани фақат Россия фуқароси билан уч йиллик никоҳдан кейин олиши мумкин бўлади (аввал 2 йил эди).
Иккинчи қонун лойиҳаси ҳозирча фақат биринчи ўқишда қабул қилинган бўлиб, у ноқонуний миграцияни ташкил этиш оқибатида олинган пул ва мол-мулкни мусодара қилишга имкон беради.
Энг хавфли ижтимоий тармоқлар
Американинг Incogni компанияси таҳлилчилари “Ижтимоий тармоқларнинг махфийлик рейтинги —2024” жадвалини тузди. Рейтингда глобал ижтимоий тармоқлардан қайсилари фойдаланувчилар ҳақида кўпроқ маълумот йиғиши ва сақлаши маълум қилинган.
Баҳолаш бешта тоифадаги 14 та мезон бўйича ўтказилди. Бу мезонлар орасида қоидабузарликлар, маълумотларни йиғиш ва сақлаш, шаффофлик ҳамда махфийликни бошқариш қулайлиги кабилар мавжуд.
Демак, фойдаланувчилар ҳақида энг кўп маълумот тўплайдиган ижтимоий тармоқлар бешлиги қуйидагилар:
- Facebook — махфийлик даражасига 20 баллдан 18,9 балл берилган (баллар қанча паст бўлса, шунча яхши);
- Facebook Messenger — 16,5 балл;
- LinkedIn — 16,3 балл;
- Instagram — 15,8 балл;
- Х (Twitter) — 15,2 балл.
Фойдаланувчилар ҳақида энг кам маълумотни Reddit, Snapchat, Pinterest ва Discord платформалари тўплайди.
Мутахассислар Telegram ва Discord маълумотларни бошқаришнинг энг шаффоф ва қулай усулларини таклиф этишини аниқлади. Бунда Telegram фойдаланувчи аккаунти ўчирилгандан сўнг маълумотларни жуда тез ўчириб юбориши билан бошқалардан ажралиб турди. LinkedIn ва X энг қаттиқ махфийлик созламаларига эга, бироқ иккала платформа ҳам махфийлик учун катта хавф туғдирмоқда.
“Энг хавфли ижтимоий тармоқларнинг якуний рейтинги қуйидагича: биринчи ўринда Facebook, иккинчи ва учинчи ўринда мос равишда Facebook Messenger ва LinkedIn. YouTube рейтингда 9-ўринни эгаллади. Telegram 6-, Whatsapp 8-ўринда. Reddit, Snapchat ва Pinterest энг хавфсиз деб тан олинди”, — дейилади хабарда.
Telegramʼда янги билдиришнома
Telegram асосчиси Павел Дуровнинг маълум қилишича, 2018 йилдан буён тўғри шакллантирилган юридик сўровга кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга фойдаланувчиларнинг IP манзиллари ва телефон рақамлари ошкор қилиб келинмоқда.
Фойдаланувчилар уларнинг аккаунти ҳақида давлат органларидан сўров бўлгани ёки йўқлигини @transparency боти орқали текшириши мумкин.
“Бизга тегишли алоқа линиялари орқали тўғри шаклланган юридик сўров келиб тушганда, биз уни текшириб, хавфли жиноятчиларнинг IP манзилларини/телефон рақамларини ошкор қиламиз. Бу жараён ўтган ҳафтадан анча олдин амалга оширилган эди”, — деб ёзган Дуров ўзининг каналида.
Маълум қилинишича, мессенжердаги бот фойдаланувчининг маълумотлари учун қайта ишланган (ҳукумат) сўровлар сонини кўрсатади.
“Масалан, Бразилияда биз 2024 йилнинг 1-чорагида (январ-март) 75 та, 2-чоракда 63 та ва 3-чоракда 65 та юридик сўровлар бўйича маълумотларни ошкор қилдик. Энг йирик бозоримиз бўлган Ҳиндистонда биз 1-чоракда 2461 та, 2-чоракда 2151 та ва 3-чоракда 2380 та юридик сўровни қондирдик”, — деган Павел.
Шунингдек, Европада ҳам 3-чоракда қабул қилинган қонуний сўровлар сони кўпайиши кузатилган.
Шунингдек, Дуров чалкашликни камайтириш учун мессенжер ўтган ҳафтада турли мамлакатларда махфийлик сиёсатини соддалаштиргани ва бирлаштирганини маълум қилди.
“Аммо бизнинг асосий тамойилларимиз ўзгармади. Биз ҳар доим улар эркинлик ва шахсий ҳаёт қадриятларимизга зид бўлмаса, тегишли маҳаллий қонунларга риоя қилишга интиламиз. Telegram фаоллар ва оддий одамларни коррупциялашган ҳукуматлар ва корпорациялардан ҳимоя қилиш учун яратилган. Биз жиноятчилар платформамизни суиистеъмол қилишларига ёки адолатли судловдан қочишларига йўл қўймаймиз”, — дейилади Дуровнинг 2 октябр куни эълон қилган постида.
Тавсия этамиз
“Ҳайдовчиларнинг манфаати энг охирги ўринда бўлиши керак” – тезлик “чегирмаси”нинг оширилиши эътирозга сабаб бўлмоқда
Ўзбекистон | 10:45 / 22.03.2025
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Буюк Британия туристик визани расмийлаштириш учун йиғимларни оширади
Жаҳон | 20:38
-
Хитой орбитада сунъий йўлдошлар иштирокида «ҳаво жанглари»ни синовдан ўтказмоқда
Фан-техника | 20:24
-
Улар ниҳоят эркин, аммо улкан тўлов тўлашди — Асад ағдарилгандан сўнг Сурия қандай ҳаёт кечирмоқда?
Жаҳон | 20:23
-
Олимлар Антарктидадан ажралиб чиққан айсберг остида фаол экотизим мавжудлигини аниқлади
Фан-техника | 20:10
Мавзуга оид

13:15 / 20.03.2025
Ғазодаги қирғиндан шокка тушган БМТ, таслим бўлмаётган ҳусийчилар ва ҳибсга олинган Истанбул мэри — кун дайжести

13:12 / 19.03.2025
Ғазони яна бомбалаётган Исроил, Трамп ва Путин мулоқоти ва Украина учун 30 давлатдан иборат коалиция — кун дайжести

13:16 / 18.03.2025
Ҳусийчиларнинг ҳужуми, Трамп ва Путин мулоқотига тайёргарлик ва Озодлик ҳайкалини қайтаришни сўраган француз — кун дайжести

13:14 / 17.03.2025