Ўзбекистон | 17:00 / 15.03.2025
1721
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Болалар учун IТ-мактаблар тармоғи MARS IT School жўшқин ривожланишда давом этмоқда ва янги босқичга чиқяпти. Миқёсни кенгайтириш стратегияси доирасида компания 2025 йил январ ойида Juniorcode — дастурлаштириш ўқув маркази, шунингдек, Robot Machines Рoбoтотехника мактабини сотиб олди. Бу битим MARS IT School мавқейини мустаҳкамлабгина қолмай, Рoбoтотехника бўйича курсларни қўшиб, таълим дастурларини кенгайтириш имконини ҳам берди.

Компаниянинг ўсиши ва янги имкониятлар

Ўрта ва юқори синф ўқувчиларига дастурлаштириш, дизайн ва сунъий интеллектни ўқитишга ихтисослашган MARS IT School иккита йирик ўқув маркази — Juniorcode ва Robot Machinesʼни сотиб олганини эълон қилди. Бир неча ой давомида битим борасида музокаралар ўтказилди ва 2025 йил январда томонлар келишувга эришдилар.

Бирлашув натижасида MARS IT School ўқувчиларининг сони 2 000 нафардан 2 300 нафарга кўпайди. Битим шартларга мувофиқ, Juniorcode асосчилари Ўзбекистон бозорини бутунлай тарк этишди, Robot Machines фаундери эса топ-менежер сифатида MARS IT Schoolʼга қўшилди. Шу билан бирга, иккала марказнинг ҳам ўқитувчилари ўз мавқеларини сақлаб қолишди ва ишларини давом эттиришмоқда.

«Бизнинг мақсадимиз — Ўзбекистонда EdTechʼни ривожлантираётган халқаро компания яратиш ва болалар учун IТ-мактаблар тармоғини тузишдир. Қўшилиш бизга нафақат миқёсни кенгайтиришга, балки таълим йўналишини кенгайтиришга ҳам имкон беради. Биз аввал дастурлаштириш ва дизайн асосларга ўқитган бўлсак, энди Рoбoтотехникани ҳам қўшяпмиз. Келгусида — IТ-мутахассислар учун инглиз тили ва дастурчилар учун математика курсларини ҳам қўшамиз», — деб битимни шарҳлайди, MARS IT School ҳаммуассиси Атхам Шаисаев.

Нега марказларни сотиб олиш ҳақида қарор қабул қилинган эди?

Juniorcode ва Robot Machines ўзларини муваффақиятли ўқув лойиҳалари сифатида намоён қилишди. Juniorcode — 21 мамлакатда 800 тадан кўп мактабга эга халқаро франшиза бўлиб, бу уни таниқли брендга айлантирган. Robot Machines Рoбoтотехникани ўргатиш, таълим лагерларини ташкил этиш ва шу соҳада грант дастурларини амалга оширишга ихтисослашган.

Бу мактаблар билан қўшилиш MARS IT School ўсиши стратегиясидаги мантиқий қадам бўлди. Бу ривожланишни тезлаштириш, таълим секторида мавқени мустаҳкамлаш ва мактаб ўқувчиларига янги имкониятларни таклиф қилишга кўмаклашди.

«Биз лицей биринчи курсдагилари учун Робототехника курсларини ярата туриб, кичик бир талабалар ташаббуси сифатида иш бошлаган эдик. Беш йил давомида биз еттита филиалига эга, кучли жамоага айландик ва 1 000 нафардан ортиқ болага таълим бердик, бизнинг мастер-классларимизга эса 500 га яқин иштирокчилар қатнашди. Ходимлар сони 35 кишигача кўпайди, лекин вақти келиб, ўсишнинг сўнгги нуқтасига етганимизни тушуниб олдик. MARS IT School билан қўшилиш мантиқий қадам бўлди: тажриба ва ресурсларни бирлаштирар эканмиз, биз тобора профессионал маҳсулот яратамиз, географияни кенгайтирамиз ва Ўзбекистондаги болалар учун IТ-таълимни ривожлантирамиз», - деб таъкидлаб ўтди, Robot Machines раҳбари Акбар Имомов.

Таълимда геймификация (ўйин қоидаларидан фойдаланиш)

MARS IT School дастурлари амалий ўқитишга мўлжалланган бўлиб, мактаб дастурини такрорламайди. Стандарт маърузалар ўрнига ўқувчилар реал лойиҳалар устида ишлашади. Мотивацияни ошириш учун мактабда геймификация тизими жорий этилган: машғулотлардаги фаоллик учун ўқувчилар “коин”лар олишади, уларни фойдали нарсаларга - компютернинг кўмакчи ускуналаридан тортиб, фирма бренди туширилган буюмларгача алмашиш мумкин. Мисол учун, ўтган йил августда ўқувчилар ўз муваффақиятлари туфайли 150 дан ортиқ брендли юк халталарга эга бўлишди.

«Биз IТни ўрганиш — оддий бўлмаган жараён эканлигини тушунамиз, шу боис, таълимни ўйинга айлантирамиз: баҳолар ўрнига — ижобий қўллаб-қувватлаш. Машғулотлардаги муваффақиятлар фойдали мукофотларга алмаштириш мумкин бўлган “коин”лар билан тақдирланади. Биз жамоавий руҳ яратамиз, амалиётдаги мутахассисларни жалб қиламиз ва IТ`даги ҳар бир қадам жозибали ва осон бўлиши учун ҳакатонлар уюштирамиз», — деб қўшимча қилади Руслан Юлдашев.

Ўқувчиларни қандай янги нарсалар кутмоқда?

Кенгайиш туфайли MARS IT School қуйидагиларни таклиф қилади:

● Барча филиалларда Рoбoтотехника курслари;

● Машғулотларнинг кенгайтирилган жадвали: таълим олиш иш кунлари ҳам, дам олиш кунлари ҳам бўлиб ўтади.

Телефон: +998 78 777 7757

Instagram: mars_it_school

Telegram: @mars_it_school

Реклама ҳуқуқи асосида