Ўзбекистон | 11:51 / 25.12.2021
5942
2 дақиқада ўқилади

Зойир Мирзаев Тошкент вилоятида аҳолини қийнаётган муаммоларни санади

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев айни пайтда депутатлар ва халққа мурожаат қилмоқда. У ўз маърузасида электр, газ ва ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ муаммоларга ҳам тўхталди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Қайд этилишича, Тошкент вилоятидаги 170та маҳалла электр таъминотида муаммолар мавжуд. Хусусан:

  • 307та трансформатор станциясининг қуввати етарли эмас;
  • 15 мингдан ортиқ симёғоч эскирган;
  • 1146,7 км электр линиялари яроқсиз ҳолатда.

Табиий газ таъминоти бўйича ҳам муаммолар йиғилиб қолган. Вилоят ҳокими 17,3 км газ тармоқлари таъмирталаб экани, 306та маҳаллага табиий газ етиб бормагани, 10та маҳаллада куз-қиш мавсумида газ босими пасайиб кетиши одат тусига кирганини таъкидлаган.

Зойир Мирзаев, шунингдек, вилоятнинг ичимлик сув таъминоти бор-йўғи 68 фоизни ташкил этишини танқид қилган. У аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш бўйича мавжуд статистикани ҳам очиқлаган. Унга кўра энг паст кўрсаткичлар Қуйи Чирчиқ (16 фоиз), Юқори Чирчиқ (22 фоиз) ва Ўрта Чирчиқ (38 фоиз) туманларига тўғри келади.

“Ҳозирда 144та маҳаллада марказлашган ичимлик сув таъминоти мавжуд эмас, 3тасида эса 50 фоиздан паст. 69та сув қудуқлари ишламайди, 2 966 км сув тармоғи таъмирталаб. 14та мактаб узлуксиз ичимлик сув билан таъминланмаган”, деб айтган Зойир Мирзаев.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти