Миллий тиббиёт марказида комадаги беморга жигар кўчириб ўтказилди

Фото: Миллий тиббиёт маркази
Тошкент вилоятида туғилган 65 ёшли бемор бир неча йилдан буён жигар циррози, фиброз, асид, портал гипертензия ва қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайиши каби оғир касалликлар билан курашиб келган. Бир қанча шифохоналарда даволанганига қарамай, беморнинг аҳволи тобора ёмонлашиб, Миллий тиббиёт марказига мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Марказ шифокорлари, жумладан, тажрибали трансплантолог Жасур Собиров бошчилигидаги жамоа беморни тўлиқ текширувдан ўтказиб, унга жигар трансплантацияси зарурлиги ҳақида қарор қабул қилди. Бироқ операцияга тайёргарлик жараёнида беморнинг аҳволи кескин ёмонлашиб, энсефалопатия сабабли кома ҳолатига тушиб қолди.
Бундай ҳолларда жарроҳлик амалиёти ўта хавфли ҳисобланади. Бироқ Марказ шифокорлари беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун юксак профессионаллик ва жасорат билан ҳаракат қилди.
«Жигар трансплантацияси учун фаол донор керак эди ва беморнинг 25 ёшли қизи ҳеч иккиланмасдан онаси учун донорлик қилишга қарор қилди. Бу нафақат катта жасорат, балки инсонпарварликнинг юксак намунасидир!
Шифокорлар бемор комада бўлишига қарамай, жигар трансплантациясини амалга оширишга қарор қилди. Бир неча соат давом этган мураккаб операция муваффақиятли ўтказилди ва беморнинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Энг ҳайратланарли жиҳати шундаки, бемор бир сутка ичида онгига қайтди ва ўзини анча яхши ҳис қила бошлади!
Айтиш керакки, бундай ноёб ҳолатлар тиббиётда камдан-кам учрайди. Миллий тиббиёт маркази шифокорлари эса ўзининг юқори малакаси, тажрибаси ва тезкорлиги билан қийин вазиятларда ҳам инсонлар дардига малҳам бўлишда давом этмоқда», дейилади Миллий тиббиёт маркази матбуот хизмати хабарида.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Қозоғистон россиялик тўрт депутат ва Давлат думаси вице-спикерининг мамлакатга киришини тақиқлади
Жаҳон | 01:52
-
ҲАМАС вакили Исроил билан келишувга тайёр эканини маълум қилди
Жаҳон | 01:00
-
Таиландда Сибир куйдиргисидан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди
Жаҳон | 23:57 / 02.05.2025
-
Балида блэкаут юзага келди
Жаҳон | 23:18 / 02.05.2025
Мавзуга оид

13:57 / 28.04.2025
Тошкент вилоятида ОИТС тарқатилиши билан боғлиқ иккита жиноий ҳолат аниқланди

07:53 / 23.04.2025
Тошкент вилоятида ўткир тиғларни ноқонуний олиб юрган 147 нафар шахс аниқланди

23:28 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди

15:52 / 01.04.2025