Тошкент вилоятининг баъзи ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
26-28 март кунлари кутилаётган ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли Тошкент вилоятидаги тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Фото: Kun.uz
«Ўзгидромет» 26-28 март кунлари Тошкент вилоятининг айрим туманларида қор кўчиши хавфини эълон қилди.
Хусусан, кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли вилоятдаги ушбу туманларнинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда қор кўчиши мумкин:
- Бўстонлиқ;
- Оҳангарон;
- Паркент (Чотқол тизмасининг тоғлари).
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.
Жорий ҳафта давомида Ўзбекистонда беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Ҳарорат кечалари +4, кундуз кунлари +8 даражагача пасаяди.
Мавзуга оид

07:40 / 06.05.2025
Тошкентда қалбаки дори ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланган яширин цех аниқланди

15:01 / 05.05.2025
«CanSat Uzbekistan-2025» мусобақасининг финал босқичидан фоторепортаж

13:57 / 28.04.2025
Тошкент вилоятида ОИТС тарқатилиши билан боғлиқ иккита жиноий ҳолат аниқланди

07:53 / 23.04.2025