Тошкент вилоятида 29 та кичик ва микро ГЭС қурилади
Станциялар учун давлат захирасидан ер майдони ажратилди.

Тошкент вилоятида давлат захирасидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 6,7 гектар ер майдони Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилди. Бу майдонларда кичик ва микро гидроэлектр станциялар қурилади, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги.
Қайд қилинишича, Гидроэлектр станциялар «Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони талаблари асосида, Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан қурилади ва фойдаланишга топширилади.
Станциялар вилоятнинг Нурафшон, Чирчиқ, Ангрен шаҳри ҳамда Чиноз, Паркент, Янгийўл, Бўка, Зангиота, Оққўрғон, Оҳангарон туманларида қурилади ва лойиҳа қуввати 2550 кВт ни ташкил қилади.
Мавзуга оид

13:57 / 28.04.2025
Тошкент вилоятида ОИТС тарқатилиши билан боғлиқ иккита жиноий ҳолат аниқланди

07:53 / 23.04.2025
Тошкент вилоятида ўткир тиғларни ноқонуний олиб юрган 147 нафар шахс аниқланди

23:28 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди

20:38 / 18.04.2025