Трамп тарифлари ортидан доллар ва фонд индекслари қулади
Доллар курси олти ойлик даврдаги энг паст даражага тушди ва АҚШ облигацияларининг даромадлилиги пасайди.

Фото: Reuters
Фонд индекслари қулади, сармоядорлар савдо уруши ва глобал рецессиядан қўрқиб, маблағларни облигациялар, олтин ва иенага тикмоқда. Жаҳон бозори (жумладан, Қўшма Штатлар) Доналд Трампнинг импорт қилинадиган товарларга бож тарифларини жорий этишига шундай муносабатда бўлди, деб ёзди Reuters.
Трамп буни «Озодлик куни» деб атади. Аммо доллар курси олти ойлик даврдаги энг паст даражага тушди ва АҚШ облигацияларининг даромадлилиги пасайди.
Fitch Ratings маълумотларига кўра, АҚШ ўртача импорт солиғи 2024 йилдаги 2,5 фоиздан Трамп даврида 22 фоизга ошган, бу 1910 йилдан бери кузатилмаган ҳодиса. Barclays таҳлилчилари бож тарифларининг ошиши нархларнинг кўтарилишига, сармояларнинг қисқаришига ва иқтисодий ўсишнинг секинлашишига олиб келишидан огоҳлантирмоқда. Инвесторлар Трампнинг кейинги ҳаракатларини ва бошқа мамлакатлардан эҳтимолий жавоб чораларини кутишмоқда.
3 апрель куни Трамп бутун дунё учун импортга 10 фоизлик асосий тарифни эълон қилди, аммо айрим мамлакатлар учун тарифлар сезиларли даражада юқори. Масалан, Хитой товарлари учун 34%, Япония учун 24%, Вьетнам учун 46%, Жанубий Корея учун 25% бўлади. Европа Иттифоқига 20 фоизлик бож жорий қилинди. Россия ва Шимолий Корея учун тариф 10% базавий даражада қолди.
Божлар пўлат, алюминий, мис, олтин ва бошқа муҳим товарларни етказиб беришга тааллуқли эмас. Бундан ташқари, божлар автомобиль қисмлари, фармацевтика маҳсулотлари, ярим ўтказгичлар, ёғоч ва «АҚШда мавжуд бўлмаган энергия ва бошқа баъзи минерал ресурслар» импортига тааллуқли эмас.
Тавсия этамиз
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Жамият | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
Жамият | 17:21 / 05.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ва Эрон муносабатларидаги кескинлашув. Теҳронда қандай вариантлар бор?
Жаҳон | 15:55
-
Рақобат қўмитаси лицензиясиз турфирмалар фаолиятини реклама қилиш тақиқланганини эслатди
Ўзбекистон | 15:04
-
Самарқандда Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасини кенгайтириш учун 217 та тураржой биноси бузилади
Ўзбекистон | 14:48
-
Мексика президенти АҚШдан импортга божлар жорий қилинишини истисно этмади
Жаҳон | 14:15
Мавзуга оид

14:15
Мексика президенти АҚШдан импортга божлар жорий қилинишини истисно этмади

11:15
Audi АҚШга автомобил етказиб беришни божлар туфайли тўхтатди

10:40
Германиянинг АҚШга экспорти янги тарифлар туфайли 15 фоизга қисқаради

09:22