Германиянинг АҚШга экспорти янги тарифлар туфайли 15 фоизга қисқаради
Иқтисодчилар, агар Вашингтон билан тарифларни пасайтириш бўйича келишув муваффақиятсизликка учраса, Германиянинг АҚШга экспорти 15 фоизга қисқаришини тахмин қилмоқда. Савдо можаросида ғолиблар бўлмайди, дея ишонч билдирди Германия Молия вазирлиги раҳбари вазифасини бажарувчи Кукис.

Фото: Global Look Press/Ringo Chiu
Агар АҚШ президенти Доналд Трамп немис товарларига божларни сақлаб қолса, Германия иқтисодиёти АҚШга экспортда жиддий йўқотишларга дуч келади. «Бу жуда муҳим оқибатларга олиб келади, биз содда бўлмаслигимиз керак», деди Германия молия вазири вазифасини бажарувчи Йорг Кукис 7 апрел, душанба куни ZDF телеканалида. Буни тасдиқлаган ҳолда у Иқтисодий тадқиқотлар институти (ifo) ҳисоб-китобларини келтирди, унга кўра, Германиянинг АҚШга экспорти тахминан 15 фоизга камаяди.
Шу билан бирга, Кукиснинг сўзларига кўра, иқтисодий ўсиш истиқболлари сезиларли даражада пасаяди, рецессия хавфи эса, аксинча, ортади.
Вашингтоннинг тарифларни ошириши сабаб бўлган савдо можаросида ғолиблар бўлмайди, дейди Германия Молия вазирлиги раҳбари. Америка компанияларининг реакцияси шуни кўрсатадики, АҚШда рецессия хавфи ҳам ортиб бормоқда, бу эса ваъда қилинган солиқларни камайтириш имкониятларини қисқартиради, дея хулоса қилди Йорг Кукис.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши биринчи форуми ўтказилади
Ўзбекистон | 09:10
-
Тошкентнинг бешта туманида иссиқ сув таъминоти тикланади
Жамият | 08:50
-
Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари Самарқандда музокара ўтказди
Ўзбекистон | 08:42
-
Тошкентдаги тиббиёт институтлари битирувчи курс талабаларига университет дипломи берилади
Ўзбекистон | 07:42
Мавзуга оид

18:19 / 23.04.2025
АҚШда терроризмда гумонланиб ҳибсга олинганлар сони 655 фоизга ошди

14:20 / 23.04.2025
Урушни музлатмоқчи бўлаётган Путин ва Трампга қарши чиққан АҚШ университетлари — кун дайжести

13:52 / 23.04.2025
Трампнинг тинчлик режаси бўйича Украина ва Россияга нима таклиф қилингани маълум бўлди

09:05 / 23.04.2025