ЕИ ходимларининг маоши уч йилда етти марта оширилди — ОАВ
Маош ошишидан Еврокомиссия аъзолари ҳам фойда кўрмоқда. Хусусан, комиссия раиси Урсула фон дер Ляйеннинг базавий маоши 2700 еврога ошади.

Фото: REUTERS
Апрел ойидан бошлаб Европа Иттифоқи институтларининг тахминан 66 минг ходимининг маоши оширилади. Bild нашрининг ёзишича, бу 2022 йил бошидан бери уларнинг еттинчи маротаба маоши оширилиши ҳисобланади.
Маошларни бу сафарги ошириш 2024 йил учун қўшимча тўловларнинг «қолдиқлари» сифатида 1,2 фоизни ташкил этади (7,3 фоизли асосий қўшимча ҳақ аллақачон тўланган).
Шунингдек, «еврократлар» учун минимал базавий маош ҳам ошади – ҳатто солиққа тортилмайдиган қўшимчалар ҳисобга олинмаган ҳолда ҳам у 3361 евродан 3645 еврога кўтарилади. Максимал маош эса 23 262 евродан 25 229 еврога ошади.
Таъкидланишича, маош ошишидан Еврокомиссия аъзолари ҳам фойда кўради. Хусусан, комиссия раиси Урсула фон дер Ляйеннинг базавий маоши 2700 еврога ошиб, ойига тахминан 34 800 еврони ташкил этади. Еврокомиссарлар эса аввалгидан 2200 еврога кўпроқ – тахминан 28 400 евро олади.
Нашрнинг ёзишича, Евроиттифоқ амалдорлари маошларини ҳисоблаш мутлақо шаффоф бўлмаган формула асосида амалга оширилади. Назарий жиҳатдан, ҳисоб-китобга Брюссел ва Люксембургдаги инфляция даражаси ҳамда ЕИ давлатларидаги давлат хизматчиларининг иш ҳақи динамикаси киритилади. Одатда, маошлар йилига бир марта оширилади, бироқ сўнгги йиллардаги юқори инфляция туфайли бу тартиб ўзгарган ва энди маошлар ҳар олти ойда оширилмоқда.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕИ мигрантлар қайтариб юбориладиган еттита хавфсиз мамлакатни аниқлайди
Жаҳон | 20:51
-
Порошенко Зеленский офисини узурпацияда айблади
Жаҳон | 20:46
-
Сирдарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон | 20:45
-
15 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 20:43
Мавзуга оид

12:10
Евроиттифоқ фаластинликларга ёрдам учун 1,6 млрд евро ажратди

15:22 / 10.04.2025
Украина ЕИдан «визасиз божхона режими»ни узайтиришни сўради

19:40 / 09.04.2025
Европа Иттифоқи Трамп божларига қайтариладиган жавобни маъқуллади

10:55 / 08.04.2025