ЕИ мигрантлар қайтариб юбориладиган еттита хавфсиз мамлакатни аниқлайди
Еврокомиссия бошпана сўровлари тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиладиган еттита «хавфсиз учинчи мамлакат»ни аниқлашни режалаштирмоқда.

Фото: UNHCR
Еврокомиссия бошпана сўровлари тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиладиган ва катта эҳтимол билан рад этиладиган еттита «хавфсиз учинчи мамлакат»ни аниқлашни режалаштирмоқда, деб хабар беради Euractiv. Дастлабки рўйхатдан Бангладеш, Колумбия, Миср, Ҳиндистон, Косово, Марокаш ва Тунис ўрин олган.
Хавфсиз учинчи мамлакат концепцияси бошпана сўровчиларни ушбу давлатга йўналтириш имконини беради — бу орқали фуқаролар ўзлари сўров юборган давлатдан эмас, балки мазкур мамлакатдан ҳимоя топиши мумкин бўлади.
Маълумотларга кўра, ЕИ юқоридаги еттита давлатдан келиб тушадиган бошпана сўровларини катта эҳтимол билан рад этади. Шу билан бирга, бошпана изловчиларни ўз мамлакатига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Бу қадам ЕИ мамлакатларида бошпана бериш қоидаларини қатъийлаштириш ва хавфсиз учинчи мамлакат концепциясини тезкор қайта кўриб чиқиш ортидан амалга оширилиши мумкин. Euractiv’нинг ёзишича, янги регламентда бошпана сўровчи шахс билан уни юбориш режалаштирилаётган учинчи мамлакат ўртасидаги «алоқа» мезонини бекор қилиш таклиф этилмоқда.
Иккинчи ўзгариш ЕИ мамлакатлари ҳудудида бошпана сўрови рад этилганда киритиладиган апелляцияни кутишга тааллуқли. Амалдаги қоидаларга кўра, бошпана сўровчи шахс унинг шикояти суд томонидан кўриб чиқилмагунга қадар мамлакатда қолиш ҳуқуқига эга. Еврокомиссия суднинг махсус рухсатига кўра, зудлик билан депортация қилишнинг олдини олиш вариантини муҳокама қилмоқда.
Мавзуга оид

21:07 / 28.03.2025
Еврокомиссия сунъий интеллект ва киберхавфсизликка 1,3 млрд евро ажратади

00:29 / 10.03.2025
Еврокомиссия раҳбари биринчи марта хавфсизлик масалалари бўйича коллегия йиғилишини чақиради

12:26 / 06.03.2025
Еврокомиссия Россия ёнилғисидан бош тортиш режасини эълон қилишни яна кечиктирди

23:25 / 02.03.2025