“Дарахтлар ваҳшийларча ўлдирилмоқда" номи остидаги мурожаат юзасидан тезкорлик билан ишчи гуруҳи тузилиб, қайд этилган манзилда атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилди.
Экология қўмитаси хабарига кўра, олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида мавжуд дарахтларни сунъий равишда қуритишга уриниш ўз тасдиғини топган.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда дастлабки суриштирув ишлари бошлаб юборилди.
Ҳолат юзасидан батафсил маълумот берилиши маълум қилинган.