Тошкентда дарахтларни сунъий равишда қуритишга уриниш ҳолати аниқланди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Миробод туманидаги Катта Миробод маҳалласи ҳудудида дарахтларга зиён етказилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Хабарда дарахтлар остига ҳар куни эрталаб ва кечқурун дизель ёқилғиси қуйилаётгани айтилади.

Фото: Tashkent_Land
“Дарахтлар ваҳшийларча ўлдирилмоқда" номи остидаги мурожаат юзасидан тезкорлик билан ишчи гуруҳи тузилиб, қайд этилган манзилда атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилди.
Экология қўмитаси хабарига кўра, олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида мавжуд дарахтларни сунъий равишда қуритишга уриниш ўз тасдиғини топган.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда дастлабки суриштирув ишлари бошлаб юборилди.
Ҳолат юзасидан батафсил маълумот берилиши маълум қилинган.
Мавзуга оид

11:50 / 08.02.2025
Тошкентда электробус ва Cobalt тўқнашди

07:50 / 27.01.2025
Шаҳрисабз кўчасида Ford Mustang, Tracker-2 ва Onix тўқнашди

07:14 / 04.09.2024
Тошкентда йўл ўртасидаги устунга бориб урилган Cobalt ёниб кетди

11:56 / 23.05.2024