Россия ва Украина бир-бирини энергетика объектларига зарба беришда давом этаётганликда айблади
Шунингдек, томонлар ўзига қўйилган айбловларни рад этиб келмоқда.

Фото: Reuters
Россия Украинани энергетика объектларига зарба беришга қўйилган мораторийни бузаётганликда айблади ва БМТ билан АҚШ расмийларига шикоят қилди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сергей Лавров маълум қилди.
Лавров сўзларига кўра, Россия Хавфсизлик кенгашининг сўнгги йиғилишида мудофаа вазири Андрей Белоусов президент Владимир Путинга «мораторийга риоя қилинмаётгани, Россия энергетика объектлари шу вақт давомида, эҳтимол, бир ёки икки кунлик танаффус билан зарбаларга учраётганини» айтган.
«Биз Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Андрей Белоусов келтирган қоидабузарликлар рўйхатини АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолцга топширдик. Мен бу рўйхатни АҚШ Давлат котиби Марко Рубиога юбордим, биз уни БМТ ва ЕХҲТ вакилларимизга юбордик, улар, умуман олганда, ўз ишида Украинанинг амалдаги ҳукумати ваъдалари нархини, агар уни ҳукумат деб аташ мумкин бўлса, аниқ фактлар билан кўрсатсин», деди Лавров.
Россия ва Украина март ойи охирида АҚШ билан энергетика объектларига зарба бермаслик ҳақида алоҳида келишиб олган эди. Томонлар мунтазам равишда бир-бирларини ушбу чекловларни бузганликда айблаб келади. Шунингдек, ўзига қўйилган айбловларни рад этади.
1 апрель куни Россия Мудофаа вазирлиги Украина қуролли кучлари Запорожие вилоятининг босиб олинган қисмидаги электр нимстанциясига ва Белгород вилоятидаги трансформатор нимстанциясига зарба берганини маълум қилди.
1 апрель куни Украина Ташқи ишлар вазирлиги россиялик ҳарбийлар Херсондаги энергетика иншоотига зарар етказгани, 45 минг киши электрсиз қолгани ҳақида маълум қилди.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Истанбулнинг собиқ мэри устидан суд жараёни ёзга қолдирилди
Жаҳон | 18:12
-
Тожикистонда интернетда «лайк» босганлик учун жиноий жазо бекор қилинди
Жаҳон | 17:14
-
Texnomart GUM филиалида Samsung компаниясининг SmartThings зонаси очилиши: ақлли уй ҳақиқатга айланмоқда!
Ўзбекистон | 17:00
-
Instagram ўсмирлар учун баъзи чекловларни жорий қилади
Жаҳон | 16:39
Мавзуга оид

12:56
Россияда ҳибсга олинган генерал Попов Украинадаги урушга юборилмайди

09:50
Украина Россия ҳужумини кутиб, кучларини Сумига ўтказмоқда

08:09
Украина 2024 йилда 9 млрд долларлик қурол-яроғ ишлаб чиқарди

08:01