Ўзбекистон | 17:00 / 12.04.2025
3571
3 дақиқада ўқилади

Texnomart GUM филиалида Samsung компаниясининг SmartThings зонаси очилиши: ақлли уй ҳақиқатга айланмоқда!

Технология жадал ривожланаётган бугунги дунёда “ақлли уй” тушунчаси энди хаёлимиздаги ғоялар эмас, балки кундалик ҳаётимизда содир бўлаётган ҳақиқатга айланиб бормоқда. Яқинда Texnomart GUM филиали Samsung SmartThings зонасини очди. У ерда ҳар бир киши энг сўнгги Samsung смарт қурилмалари билан танишиши ва улар кундалик ҳаётни қандай яхшилаш мумкинлигини билиб олиши мумкин.

Фото: Texnomart

SmartThings зонасининг очилиш маросимида кундалик ҳаётга уйғунлашиб кета оладиган турли хил қурилмалар тақдим этилди: смарт телевизорлар ва совиткичлардан тортиб хавфсизлик тизимларигача. Ташриф буюрувчилар нафақат Samsung маҳсулотларини амалда кўришлари, балки уй бошқарувини имкон қадар осонлаштира оладиган фойдали қурилмаларни синаб кўришлари, шунингдек, маиший техника ва гаджетлар соврин сифатида ютиладиган ўйинда иштирок этишлари мумкин бўлди.

Samsung SmartThings — бу ақлли уй экотизимидир. У ягона илова ёрдамида бир нечта қурилмаларни бошқариш имконини беради. Тизимнинг асосий функцияларига қуйидагилар киради:

Қурилмалар интеграцияси: SmartThings Samsung маҳсулотлари ҳамда ақлли уйга мос бошқа кенг турдаги қурилмаларни қўллаб-қувватлайди. Бу фойдаланувчиларга барча қурилмаларини ягона қулай тизимга улаш имконини беради.

Смартфондан бошқариш: бошқарув тўлиқ SmartThings мобил иловаси орқали амалга оширилганлиги сабабли фойдаланувчилар энди қурилмаларини дунёнинг исталган нуқтасидан бошқара олади. Бу эса юқори даражадаги қулайлик ва хавфсизликни таъминлайди.

Шахсий сценарийлар яратиш: SmartThings сизга автоматлаштирилган сценарийлар яратишга имкон беради. Мисол учун, уйга келганингизда чироқлар ёнади, хона ҳарорати оптимал даражага тушади ва турли гаджетларда мусиқа ижро этилади. Буларнинг барчаси ягона дастур назорати остида бўлади.

Кузатув ва хавфсизлик: SmartThings ёрдамида фойдаланувчилар камералар ва датчикларни улашлари мумкин. Бу уларга жонли равишда уй хавфсизлигини кузатиш ва шубҳали ҳаракатлар ҳақида билдиришномалар олиш имконини беради.

AI ёрдамида энергия сарфини бошқаринг: SmartThings унга уланган қурилмаларнинг энергия сарфини оптималлаштиришга ёрдам беради. Бу нафақат қулай, балки энергия учун харажатларингизни ҳам оптималлаштиради.

SmartThings’дан фойдаланиш учун иловани Galaxy Store, Google Play Store ёки SmartThings’дан юклаб олинг. Ҳақиқатга айланиб улгурган келажакнинг бир қисми бўлинг! SmartThings экотизими қай тарзда уйингизни ўзгартириши ва ҳақиқий ақлли уйга айлантиришини билиб олинг.

Батафсил маълумот учун: www.samsung.uz, Тelegram

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид