Россияда ҳибсга олинган генерал Попов Украинадаги урушга юборилмайди
Москва округ ҳарбий суди Иван Попов бўйича эҳтиёт чорасини юмшатишдан бош тортган ҳолда, унинг шикоятини рад этди. Аввалроқ Поповнинг адвокати у Украинадаги урушга боришини даъво қилганди.

Фото: AP/picture alliance
2-ғарбий округ ҳарбий суди 58-армия собиқ қўмондони, Россия қуролли кучлари генерал-майори Иван Поповнинг эҳтиёт чорасини юмшатиш бўйича ҳимоя аризасини рад этди, деб хабар берди 11 апрел, жума куни Россия оммавий ахборот воситалари. Шундай қилиб, Попов Тамбов вилоятидаги тергов ҳибсхонасида (СИЗО) қолади. Суд мажлисидан бир неча кун олдин унинг ҳимояси Россия Мудофаа вазирлиги билан генерални Украинадаги урушга юбориш бўйича келишувга эришганини маълум қилди.
28 феврал куни Тамбов гарнизон ҳарбий суди Иван Поповни уй қамоғидан тергов ҳибсхонасига ўтказиш тўғрисида қарор чиқарди, чунки генерал ўзига қўлланган эҳтиёт чораси шартларини бузган.
Март ойи охирида оммавий ахборот воситаларида Попов Россия президенти Владимир Путинга очиқ хат ёзгани, унда уни жиноий жавобгарликка тортишни асоссиз деб атагани, «Ватанни ҳимоя қилишга ва душманни мағлуб этишга» тайёрлигини билдиргани ва Путиндан уни Украинадаги урушга қайтаришни сўрагани ҳақида хабар берилган эди.
Генерал-майор Иван Поповнинг йирик фирибгарликда гумонланиб ҳибсга олингани 2024 йилнинг май ойида маълум бўлди. Терговчиларнинг маълумотларига кўра, 2023 йилда у Запорижжя йўналишида истеҳкомлар қуриш учун мўлжалланган, қиймати 105 миллион рублдан ортиқ бўлган 1700 тоннадан ортиқ металл прокатни сотиб юборган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британия Сурия вазирликлари ва разведка хизматларига нисбатан санкцияларни бекор қилди
Жаҳон | 20:28
-
Фарғонада 2 гектар ер майдонини 1 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Жамият | 19:52
-
Саида Мирзиёева ва Ўғилжаҳон Атабаева Самарқанддаги инклюзив таълим маркази фаолияти билан танишди
Ўзбекистон | 19:42
-
Болалари мунтазам калтаклангани айтилган “Танзиландия” хусусий боғчасининг лицензияси бекор қилинди
Ўзбекистон | 19:19
Мавзуга оид

15:26
Россия қўшини Киевга ракета зарбаси йўллади. Қурбонлар бор, ўнлаб кишилар яраланган

15:09
Генерал Попов 5 йилга қамалди

13:30
90 фоиз уйлар вайрон бўлган Ғазо, Кашмирдаги терактда айбланаётган Покистон ва барбод бўлган Лондон музокаралари — кун дайжести

11:20