Instagram ўсмирлар учун баъзи чекловларни жорий қилади
16 ёшдан кичик шахслар бир қанча функциялардан фойдалана олмайди.

Фото: Getty Images
Американинг Meta технология компанияси Instagram платформасида «ўсмирлар аккаунти»га оид янги қоидаларни эълон қилди. Бу ҳақда Engadget хабар берди.
Жумладан, 16 ёшдан кичик фойдаланувчилар ота-она рухсатисиз «жонли эфир» функциясидан фойдалана олмайди ёки шахсий хабарларда автоматик хиралаштириш функциясини ўчира олмайди. Бундай чекловлар Facebook ва Messenger учун ҳам жорий қилинади.
Кейинги ойларда инновациялар АҚШ, Буюк Британия, Канада ва Австралияда синовдан ўтказилади.
Instagram 2024 йил сентябрида болалар ва ўсмирларнинг платформадан фойдаланишини чекловчи ҳамда хавфсизлик чораларини ўз ичига олувчи «Teen Accounts» иловасини тақдим этган эди.
2024 йил январь ойида АҚШ Сенатидаги тингловлар чоғида Meta (Facebook, Instagram ижтимоий тармоқларига эгалик қилади) корпорацияси раҳбари Марк Цукерберг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш оқибатида ҳалок бўлган ёки жабрланган болаларнинг оилаларидан кечирим сўради.
Тинглов интернетда болаларни жинсий эксплуатация қилиш муаммолари, кибербуллинг, гиёҳванд моддалар ҳақидаги материаллар, отишма ва ўз жонига қасд қилиш усуллари ва бошқа кўплаб масалаларга бағишланди.
Цукерберг бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун платформага кўплаб сармоя киритилишига ваъда берди.
Мавзуга оид

18:27 / 18.04.2025
Meta Цукербергнинг хавфсизлиги учун 2024 йилда 14 млн доллар сарфлади

08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди

16:24 / 22.03.2025
Россияда Instagram’да реклама жойлаганлар жарима тўлайди

22:22 / 17.02.2025