Meta Цукербергнинг хавфсизлиги учун 2024 йилда 14 млн доллар сарфлади
Бундан ташқари, компания Марк Цукербергнинг шахсий самолётдаги парвозлари учун 2,6 млн доллар тўлаган.

Фото: AFP/Getty Images
Meta Platforms компанияси асосчиси ва бош директори Марк Цукербергнинг жами мукофот пуллари 2024 йилда 2,8 миллион долларга ошиб, 27,2 миллион долларга етди. Бу ҳақда АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржа комиссиясига таяниб MarketWatch хабар берди.
Қайд этилишича, Цукерберг компаниянинг бошқа ҳар қандай топ-менежеридан кўпроқ пул ишлаб топган. 2012 йилдан бери Цукербергнинг маоши йилига 1 долларни ташкил этади, шунингдек, у бонус тўловлари ва акциялар олмайди. Бизнесмен ҳамда унинг рафиқаси Присцилла Чан аввалроқ ўз маблағларининг 99 фоизини хайрияга йўналтиришни ваъда қилганди.
Умумий тўловлар Цукерберг ҳамда унинг оиласи хавфсизлигини таъминлаш харажатларини ўз ичига олади. Ўтган йили бунга 14 миллион доллар сарфланган — 2023 йил Facebook асосчиси ва унинг оиласи хавфсизлигига 10 миллион доллар йўналтирилган эди. Бундан ташқари, Meta унинг шахсий самолётдаги парвозлари учун 2,6 миллион доллар тўлаган.
Meta 2024 йилда дивиденд тўлашни бошлаган, тўртинчи чоракдаги ўсишдан кейин у ҳар бир акция учун 0,52 долларни ташкил этган. Цукерберг компаниянинг тахминан 13 фоиз акциясига эгалик қилади ва йилига солиқлар билан қўшиб ҳисоблаганда 700 миллион долларга яқин дивиденд олади.
2025 йил бошидан бери Meta капитализацияси 14,3 фоизга, яъни 1,27 триллион долларгача қисқарди.
Мавзуга оид

17:55 / 23.04.2025
Еврокомиссия Apple ва Meta’ни 700 млн евро жаримага тортди

16:39 / 12.04.2025
Instagram ўсмирлар учун баъзи чекловларни жорий қилади

22:22 / 17.02.2025
Meta бутун сайёра бўйлаб сувости интернет кабелини тортади

22:38 / 30.01.2025