Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди
Россия Давлат Думаси Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқларида реклама жойлашни тақиқловчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақда парламентнинг қуйи палатаси расмий сайтида маълум қилинди.

Фото: pixels
Қабул қилинган қонунга кўра, тақиқ фақат Meta'га тегишли Instagram ва Facebook'ни эмас, балки Россияда «исталмаган» деб топилган халқаро ташкилотлар ва «экстремистик» деб белгиланган платформалардаги барча рекламаларга тааллуқли бўлади. Россия ҳукумати аввал Meta корпорациясини ҳам шундай рўйхатга киритган эди.
Талабларни бузган фуқаролар 2 мингдан 2,5 минг рублгача, мансабдор шахслар 4 мингдан 20 минг рублгача, компаниялар эса 100 мингдан 500 минг рублгача жаримага тортилади. Қонун Федерация Кенгаши томонидан маъқулланиб, президент томонидан имзолангандан сўнг 2025 йил 1 сентябрдан кучга киради.
Давлат Думаси спикери Вячеслав Володиннинг таъкидлашича, мазкур ташаббус «мамлакат манфаатларини ҳимоя қилиш» мақсадида киритилган. Унинг фикрича, Россияда айрим ижтимоий тармоқлар блокланган бўлса-да, фуқаролар ва компаниялар ҳануз уларда реклама қилишни давом эттирмоқда ва шу орқали «душман кучларни молиялаштиришга хизмат қилмоқда».
Аслида, Россияда бунга ўхшаш чекловлар аввалроқ «чет эл агентлар»га нисбатан жорий этилган эди. Агар реклама шундай манбаларда жойлаштирилса, шахслар 50 минг рублгача, компаниялар эса 500 минг рублгача жаримага тортилиши мумкин. Икки марта бундай қоидабузарлик содир этилса, жиноий жавобгарлик юзага келади.
Янги қонун эса асосан блогерларга таъсир қилади. Чунки улар Instagram, Facebook ва X (собиқ Twitter) орқали рекламадан даромад топиб келаётган эди. Heads’made агентлиги раҳбари Ярослав Мешалкиннинг айтишича, айрим контент яратувчилар учун бу қарор бозорни тарк этиш ёки янги даромад манбаи излашга мажбур этади.
Блогерлар ва агентликлар ассоциацияси ҳам ушбу чекловлар бозорни жиддий ларзага солишидан хавотир билдирди. PR Perfect агентлиги асосчиси Кристина Петровага кўра «бу қонун ўз аудиториясини бошқа платформаларга ўтказишга улгурмаганлар учун сўнгги зарба бўлади».
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп маъмурияти Қатардан «учар сарой» олади
Жаҳон | 11:30
-
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади
Ўзбекистон | 11:15
-
Кувайт билан нефть-кимё соҳасида 850 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилади
Иқтисодиёт | 11:00
-
Украина Ўзбекистоннинг учта компаниясига санкциялар киритди
Иқтисодиёт | 10:51
Мавзуга оид

10:46
Туск: Варшава савдо марказидаги ёнғин — Россия махсус хизматлари буюртмаси натижаси

09:46
Франция: ЕИ Украина бўйича музокараларда қатнашмоқчи

22:17 / 11.05.2025
Россияда маъмурий жавобгарликка тортилган релокантлар мулкини мусодара қилиш бошланади

18:26 / 11.05.2025