«Биринчи имконият» доирасида тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилади
2028 йил 1 январга қадар «Биринчи имконият» тамойили жорий этилади ва унинг доирасида биринчи фаолият йили давомида савдо ва тадбиркорлик соҳаларига оид маъмурий ҳуқуқбузарликни илк бор содир этган кичик тадбиркорлик субъектлари маъмурий жавобгарликдан озод этилади.
«Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 июлдан:
- 2028 йил 1 январга қадар кичик ва ўрта бизнес субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга мораторий эълон қилинади;
- тадбиркорлик субъектларига янги тартибга солиш воситаларини белгилашни ёки амалдагиларини кучайтиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан “ягона санадан янги қоидалар” тамойили қўлланади ва ушбу нормаларнинг кучга кириш санаси 1 январь ёки 1 июль этиб белгиланади;
- 2028 йил 1 январга қадар «Биринчи имконият» тамойили жорий этилади ва унинг доирасида биринчи фаолият йили давомида савдо ва тадбиркорлик соҳаларига оид маъмурий ҳуқуқбузарликни илк бор содир этган кичик тадбиркорлик субъектлари маъмурий жавобгарликдан озод этилади.
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берувчи кичик ва ўрта бизнес субъектларининг фаолиятини ихтиёрий равишда тугатишда солиқ текшируви ўтказилмайди:
- охирги уч йилда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади 10 миллиард сўмдан ошмаган;
- бюджет ва кредиторлар олдида қарздорлиги мавжуд бўлмаган ҳамда мунтазам равишда солиқ ҳисоботларини тақдим этаётган;
- «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст даражада таснифланган.
Шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган тижорат банклари ҳамда венчур жамғармалар билан биргаликда 2026 йил 1 апрелга қадар хориждан 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни жалб қилиши белгиланган.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар экстремал иссиқ ва совуққа бардошли «суперметалл»ни яратди
Фан-техника | 00:23
-
Осиё Кубоги U-17. Турнирининг энг яхшилари аниқланди
Спорт | 23:40 / 20.04.2025
-
Собиқ депутат Расул Кушербаев ИИБ чақирилди
Ўзбекистон | 23:01 / 20.04.2025
-
Фантастик финал. Ўзбекистон ўсмирлари 9 киши бўлиб ўйнаб Осиё чемпионига айланди
Спорт | 22:03 / 20.04.2025
Мавзуга оид

14:36 / 01.04.2025
Хонанда Ботир Қодиров муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди

19:17 / 25.03.2025
«Чемпион» тадбиркорлар рўйхатига киритиш мезонлари белгиланди

16:11 / 20.03.2025
“Ўзига ишонган аёлларга алоҳида ҳурмат билан қарайман” — Саида Мирзиёева

16:11 / 19.03.2025