Электрон ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хати бирлаштирилади
Товар-моддий бойликлар юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинганда, электрон ҳисобварақ-фактура электрон товар-транспорт юк хати билан бирлаштирилиши мумкин.
Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:
- электрон ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хати бирлаштирилади;
- айрим соҳаларнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, товар-транспорт юк хатини расмийлаштириш тартиблари белгиланди.
Бунда, товар-моддий бойликлар юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинганда, электрон ҳисобварақ-фактура электрон товар-транспорт юк хати билан бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилиши мумкин.
Аммо қуйидаги ҳолларда электрон ҳисобварақ-фактура билан электрон товар-транспорт юк хати бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилмайди:
- товарлар транспорт воситасидан фойдаланмаган ҳолда (шу жумладан, жамоат транспортидан фойдаланган ҳолда) қўлда ёки махсус қурилмалар (арава, эскалатор ва қонунчилик ҳужжатларига кўра давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган бошқа қурилмалар) ёрдамида ташилганда;
- юк жўнатувчи томонидан товар юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинганда.
Мавзуга оид

16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда

16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади

16:24 / 29.04.2025
Маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталогини юритиш тартиби белгиланди

14:26 / 29.04.2025