ЖССТ: 1 млрд инсон эшитиш қобилиятини йўқотиши мумкин
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти прогнозларига кўра, 2050 йилга бориб дунё аҳолисининг 2,5 миллиарди эшитиш билан боғлиқ турли муаммоларга дуч келади.

Фото: Getty Images
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги офиси раҳбари Ботир Бердиқличев бугунги кунда 1 миллиарддан ортиқ инсон мусиқа тинглаш одатлари туфайли эшитиш қобилиятига шикаст етказиш хавфи остида эканини маълум қилди.
«1 миллиарддан ортиқ ёшлар нотўғри тинглаш одатлари туфайли эшитиш қобилиятини йўқотиш хавфи остида экани жуда ташвишли, аммо тўғри хатти-ҳаракатлар билан бунинг олдини олиш мумкин», — дейди у.
ЖССТ вакилининг сўзларига кўра, 2050 йилга бориб, 2,5 миллиардга яқин одамнинг эшитиш қобилиятида бузилишлар кузатилади ва камида 700 миллион киши эшитиш қобилиятини йўқотгани сабабли реабилитацияга муҳтож бўлади.
Эшитиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатадиган омиллардан бири — бу эшитиш ҳужайраларига зарар етказиши мумкин бўлган жуда баланд товушлар таъсири. Аммо вақтида чора кўриш орқали бунинг оқибатида юзага келадиган ҳолатларнинг 60 фоизининг олдини олиш мумкин. Энг самарали профилактик чора — тинглашда хавфсизлик нормаларига риоя қилишдир.
Мусиқани хавфсиз тинглаш учун маълум стандартлар мавжуд, аммо кўплаб ёшлар уларни эътиборсиз қолдиради, бу эса эшитиш қобилиятини йўқотиш хавфини оширади. Ҳозирги вақтда дунё аҳолисининг тахминан 5 фоизи эшитиш қобилиятини йўқотишдан азият чекмоқда.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Uzbekistan Airways Тошкент—Жидда рейсларида Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди
Ўзбекистон | 01:01
-
Доналд Трамп Россия—Украина урушида Байден, Зеленский ва Путинни айблади
Жаҳон | 00:35
-
КХДРда мамлакат тарихидаги энг катта ҳарбий кемани қуриш бошланди
Жаҳон | 00:15
-
Pfizer ножўя таъсирлар туфайли семиришга қарши дори ишлаб чиқишни тўхтатади
Жаҳон | 23:23 / 14.04.2025
Мавзуга оид

08:49 / 03.04.2025
«Янги пандемия дунёда ҳатто эртагаёқ бошланиши мумкин» — ЖССТ бош директори

14:54 / 30.03.2025
Reuters: ЖССТ молиявий муаммолар сабаб ходимлари сонини қисқартиради

20:10 / 11.03.2025
ЖССТ: Ҳар йили ҳаво ифлосланиши оқибатида 7 миллионга яқин одам вафот этмоқда

16:42 / 21.02.2025