АҚШ БМТ таркибидан чиқиш ва уни молиялаштиришни тўхтатиш масаласини кўриб чиқади
Сенатда «БМТ таркибидан бутунлай чиқиб кетиш» ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинади. Қонуннинг республикачи ташаббускорлари БМТ томонидан АҚШ ишончига қайта-қайта хиёнат қилинган ва мамлакат уларнинг соғин сигирига айлантирилган, деб ҳисобламоқда.

Фото: Getty images
Республикачи сенатор Майк Ли АҚШ Сенатига «БМТ таркибидан бутунлай чиқиб кетиш» ҳақидаги қонун лойиҳасини киритди. Конгресс юқори палатаси сайтида чоп этилган пресс-релизга кўра, ташаббус муаллифи Қўшма Штатлар БМТ таркибидан чиқиши ва уни молиялаштиришни тўхтатиши керак, деб ҳисоблайди.
Қонун лойиҳасининг асосий элементлари:
- 1945 йилда Конгресс томонидан қабул қилинган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фаолиятида иштирок этиш тўғрисидаги қонун ва БМТ Бош қароргоҳи (Нью-Йорк шаҳрида жойлашган) тўғрисидаги битим каби асосий ҳужжатларни бекор қилиш;
- Қўшма Штатлар томонидан БМТ фаолиятини молиялаштиришнинг барча шаклларини, шу жумладан мажбурий ва ихтиёрий бадалларни тўхтатиш;
- АҚШ ҳарбийларининг БМТ тинчликпарвар операцияларида ҳар қандай иштирокини тақиқлаш;
- Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва БМТ конвенцияларидан расман чиқиш;
- БМТ билан келажакдаги ҳар қандай ҳамкорликнинг Сенат томонидан маъқулланиши.
«Америкаликларнинг машаққат билан ишлаб топган пуллари бизнинг қадриятларимизга қарши курашувчи, золимларга ёрдамлашувчи, иттифоқчиларга хиёнат қиладиган ва мутаассибликни ёядиган ташаббусларга йўналтирилди. Келажакда БМТ билан ҳамкорлик фақат бизнинг шартларимиз бўйича бўлиши керак», деди Ли.
«БМТ бизнинг ишончимизга қайта-қайта хиёнат қилди ва биз уларнинг соғин сигирига айланиб, ўз миллий хавфсизлигимиз ва манфаатларимизга путур етказа олмаймиз», деди ташаббусни қўллаб-қувватлаган сенатор Марша Блэкберн. Унинг сўзларига кўра, қонун билан АҚШ БМТ фаолиятини молиялаштиришни бутунлай тўхтатиб қўяди ва «бу ташкилотни ҲАМАС ва Хитой Коммунистик партияси террорчилари ёнини олгани учун жавобгарликка тортади».
Вакиллар палатасининг икки нафар республикачиси ҳам қонун лойиҳасини Конгресснинг қуйи палатасига тақдим этади. Улардан бири Чип Рой БМТни ҲАМАСни қўллаб-қувватлашда ва АҚШ иттифоқчиси бўлган Исроилни нишонга олишда, шунингдек, «иқлим талвасасини тарқатишда» ва «Хитойнинг мажбурий аборт ва стерилизация дастурларини яширишда» айблади.
«БМТ нимага эришди? Барча пул ва эътиборга қарамай, бу бузуқ глобалистик ташкилот ўнлаб йиллар давомида урушлар, геноцидлар, инсон ҳуқуқлари бузилиши ва ҳатто пандемияларнинг олдини ололмади», деди Рой.
АҚШ Халқаро алоқалар кенгаши маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар 2022 йилда БМТга 18 миллиард доллар хайрия қилган, бу ташкилот бюджетининг учдан бир қисмини ташкил этган.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Яна иккита университет ректори ўзгарди
Ўзбекистон | 19:44
-
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон | 19:04
-
Сурия ва Исроил БАА воситачилигида яширин музокаралар олиб бормоқда — Reuters
Жаҳон | 19:01
-
MacCoffee — “2024 йилда Ўзбекистонда 3 таси 1 да қаҳвалари бўйича етакчи” деб эътироф этилди
Ўзбекистон | 19:00
Мавзуга оид

18:47
«Ҳарри Трумэн» авиаташувчиси бортидан яна бир қирувчи самолёт Қизил денгизга тушиб кетди

17:19
«Путин тўхтайди» деб ўйлайдиганлар шунчаки аҳмоқ – Байден

16:34
Яман ҳусийлари Трампни ёлғончиликда айблади

12:10