Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Путин тўхтайди» деб ўйлайдиганлар шунчаки аҳмоқ – Байден
АҚШ собиқ президенти Жо Байден январь ойида Оқ уйни тарк этганидан кейин биринчи интервьюсини берди.

Фото: BBC
BBC нашри билан суҳбатда у Доналд Трамп маъмуриятининг Киевни ҳудудий ён босишга мажбурлаш бўйича уринишларини 1930 йилларда Британия ҳукумати Адолф Ҳитлерга нисбатан олиб борган «тинчлантириш» сиёсати билан таққослади.
Байденнинг таъкидлашича, Владимир Путин бутун Украинани Россиянинг бир қисми деб ҳисоблайди, шунинг учун ҳам ҳудудларни бой бериш орқали уни тўхтатаман деб ўйлаган ҳар бир киши «шунчаки аҳмоқдир».
«Мен нега одамлар диктаторга, бандитга ўзига тегишли бўлмаган ерларни топшириш мумкин ва бу уни қониқтиради, деб ўйлашини тушунмаяпман», деди сиёсатчи.
Собиқ президент, шунингдек, АҚШ ва Европа ўртасидаги муносабатлар ҳолатидан хавотирда эканини ва бу муносабатларнинг бузилиши «дунё тарихини ўзгартиришини» айтди. Байден Трампнинг Панама канали устидан назоратни қайтариш, Гренландияни қўлга киритиш ва Канадани 51-штат қилиш ҳақидаги чақириқларини қоралади.
«Нима бўляпти ўзи? Қайси президент буни айтган? Биз эркинлик, демократия, имконият тарафдоримиз, мусодара қилиш эмас», деди сиёсатчи ва ҳозирги маъмуриятнинг ҳаракатлари Америка қадриятларини акс эттирмаслигини таъкидлади.
Доналд Трамп апрель ойида TIME журналига берган интервьюсида 2014 йилда аннексия қилинган Қрим Россия таркибида қолишини айтди. Америка оммавий ахборот воситалари Трамп маъмуриятининг можарони ҳал қилиш режасида АҚШ Қримни Россиянинг бир қисми сифатида тан олиши, шунингдек, Украинанинг бошқа босиб олинган ҳудудлари устидан Россия назоратини де-факто тан олиши борлиги ҳақида бир неча бор хабар берган.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дефицит қисқарган, газ ва олтин сотиш кўпайди – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
Иқтисодиёт | 20:22
-
ҲАМАС Ғазо бўйича келишувнинг жорий матнини рад этди ва тузатишларни таклиф қилди
Жаҳон | 20:17
-
Шавкат Мирзиёев Россия президентига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон | 20:11
-
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03
Мавзуга оид

12:21
АҚШ Киевга 322 млн долларлик ҳарбий ёрдамни сотишни маъқуллади

10:33
Сирский Трампни урушни Россия ҳудудига кўчиришга ёрдам беришга чақирди

07:20
WSJ Трампнинг пресс-пулидан чиқариб ташланади

23:22 / 23.07.2025