Путин эҳтимолий музокараларда Украинага имтиёзлар берилишини рад этди
Путинга кўра, эҳтимолий тинчлик музокаралари жанг майдонида юзага келаётган воқеликларга асосланиши керак.

Фото: Дмитрий Азаров, Коммерсантъ
Россия «Украина билан оқилона муросага» тайёр, бироқ ҳозирча тўғридан тўғри музокаралар олиб борилмаяпти, деди Россия президенти Владимир Путин 25 октябр, жума куни.
«Биз муроса излашга тайёрмиз, биз бу оқилона муросага тайёрмиз, аммо мен ҳозир тафсилотларга тўхталишни истамайман, чунки мазмунли музокаралар йўқ, бошқа томон буни рад этяпти», — деди Путин.
Унинг сўзларига кўра, гап имтиёзлар ва «алмашинувлар» ҳақида кетмаяпти. «Натижа Россия фойдасига бўлиши керак, мен ҳеч қандай хижолат бўлмасдан, очиғини айтаман ва жанг майдонида юзага келаётган воқеликлардан келиб чиқишим керак, шубҳасиз, биз бу ерда ҳеч қандай ён босмоқчи эмасмиз, ҳеч қандай алмашинув бўлмайди», — деб давом этди Россия президенти.
Путин яна Украина томонини тинчлик музокаралари бўйича «мантиқсиз хатти-ҳаракатларда» айблади. «Шунинг учун нимадир бўйича келишиб оламизми ва нима бўйича келишиб олишимиз мумкинлиги ҳақида гапиришга ҳали эрта», — дея хулоса қилди Путин.
Кремл: Путин Украинадаги вазиятни ҳал қилиш бўйича мулоқотга очиқ
Россия президенти Владимир Путин Украинадаги вазиятни ҳал қилиш бўйича мулоқотга очиқ ва шундай бўлиб қолади. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«Путин бир неча бор айтган ва тасдиқлаганки, у мулоқотга, суҳбатга очиқ ва шундай бўлиб қолади», — деди Кремл матбуот котиби.
Шу билан бирга, Песков Германия канцлери Олаф Шолцнинг Россия президенти билан Украинадаги вазиятни тартибга солиш масаласини муҳокама қилишга тайёрлигини «муҳим сигнал» деб атади.
«Биз Берлиндан янграётган сўзларни эшитяпмиз — Шолцнинг мулоқотга тайёрлиги ҳақида. Бу жуда муҳим сўзлар, чунки Германия яқин вақтгача Ғарбнинг қолган давлатлари қаторида эди ва Путин билан ҳар қандай алоқани бутунлай истисно қилди. Биз бу позиция истиқболсиз эканлигини айтгандик», — деди у.
Песковнинг таъкидлашича, Шолцнинг ҳозирда мулоқотга тайёрлиги «олқишлаш мумкин бўлган нарсадир».
Кремл вакилининг сўзларига кўра, Украина инқирозини ҳал қилиш бўйича мулоқот, албатта, «оддий бўлмайди». «Аммо у ёки бу тарзда, ҳар қандай уруш музокаралар столида тугайди, тинчлик билан тугайди», деб таъкидлади у.
Песковнинг таъкидлашича, ҳозиргача Ғарбдан Путин билан музокаралар учун амалий таклифлар келиб тушмаган.
«Биз учун асосийси — хавфсизлик манфаатларимизни ҳал қилиш. Аслида, «СВО» (махсус ҳарбий операция) олдидан буни қилиш таклиф этилган эди ва бу рад этилди», деди у.
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олиши мумкин — ОАВ
Жаҳон | 00:43
-
Швейцария 30 мингдан ортиқ украиналикни қочоқ мақомидан маҳрум қилди
Жаҳон | 00:18
-
Тошкентдаги тунги клуб олдида фуқароларни калтаклаган эркак Қозоғистонда ушланди
Жамият | 23:57 / 17.03.2025
-
BYD электромобилларни 5 дақиқада қувватлаш имконини берадиган янги тизимни тақдим этди
Фан-техника | 23:25 / 17.03.2025
Мавзуга оид

00:18
Швейцария 30 мингдан ортиқ украиналикни қочоқ мақомидан маҳрум қилди

20:36 / 17.03.2025
«Балки уддалармиз, балки йўқ». Трамп эртага Путин билан гаплашишга ваъда берди

18:17 / 17.03.2025
Украина баъзи шартларда Россияга қўйилган санкциялар олиб ташланишига рози

15:21 / 17.03.2025