Акмал Шукуров Қозоғистонда ушланди
Пойтахтдаги тунги клублардан бирининг олдида эркак ва аёлга куч ишлатиб, улардан бирига оғир жароҳат етказишда гумонланган шахс Қозоғистонда ушланди. Ҳозирда уни экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда.

Фото: Тошкент шаҳри ИИББ
Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги «12» (Twelve) тунги клуб олдида бир қатор фуқаролар, хусусан, Борис Авакянга жароҳат етказишда гумонланаётган Акмал Шукуров Қозоғистонда қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
16 мартга ўтар кечаси «12» тунги клуби олдида икки киши — Акмал Шукуров ва унинг таниши Хуршид А. ўртасида жанжал келиб чиққан ва муштлашувга айланган. Борис Авакян уларни ажратмоқчи бўлган, аммо бошидан икки марта зарба еб, ҳушидан кетган. У «бош суяги жароҳати, ўнг ёноқ терисининг йиртилиши» ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Тарқалган видеоларда тунги клуб жойлашган The Tower меҳмонхонасининг олдида Шукуров эркакка икки марта мушт туширгач, яна Хуршид А. билан яна муштлашиб, шу ердаги аёллардан бирини ҳам калтаклагани кўринади.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277- (безорилик) ва 104-моддалари (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Акмал Шукуров Қозоғистонда ушланган. Ҳозирда уни Тошкент шаҳрига экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Солиқдан қочган тадбиркор илк марта қўлга тушганида зарарни қоплаб, енгиллик олиши мумкин
Иқтисодиёт | 18:13
-
Хитойда коррупцияга қарши курашишга масъул амалдор пора олишда айбланмоқда
Жаҳон | 17:44
-
Юнусободда Lacetti ёниб кетди
Ўзбекистон | 17:42
-
Европа орбитада космик озиқ-овқат ишлаб чиқариш бўйича тажриба бошлади
Жаҳон | 17:37
Мавзуга оид

16:56 / 27.03.2025
Тошкент вилоятида болаларни урган тарбиячи ишдан олинди

16:30 / 21.03.2025
Акмал Шукуров Қозоғистондан Тошкентга экстрадиция қилинди

10:12 / 18.03.2025
Овлоқ ва хавфли жой. Антарктидадаги базада олимлар ўз ҳамкасбидан қутқаришни сўрамоқда

13:46 / 17.03.2025