Тошкентда танишини ҳимоя қилишга уринган шахс кучли зарбадан сўнг комага тушиб қолди
Тунги клуб яқинида бир неча киши калтакланиши ҳолати юзасидан жиноят иши очилган. Зўравон қидирилмоқда.

Фото: Видеодан кадр
16 мартга ўтар кечаси, тунги соат 02:30 атрофида Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган ресторанлардан бирида муштлашув содир бўлган. Видеода бир эркак бошқа фуқаро томонидан йўлланган зарбалардан кейин ҳушини йўқотиб йиқилганини кўриш мумкин.
Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар юзасидан берган муносабатида айтилишича, мижоз сифатида келган 30 ёшли Акмал Шукуров ўзининг таниши, 40 ёшли Хуршид билан ўртада келиб чиққан низо сабабли ўзаро жанжаллашган. 35 ёшли Борис эса уларни ажратишга ҳаракат қилган вақтида Акмал уни уриб тан жароҳати етказган.
Тарқалган видеоларда 12 (Twelve) номли тунги клуб жойлашган The Tower меҳмонхонаси олдида Акмал Борисга икки бор мушт туширгани, жабрланувчи ҳушидан кетиб йиқилганини кўриш мумкин. Тажовузкор шахс шундан кейин ҳам ҳаракатларини давом эттириб, Хуршидга ҳамла қилган, аёллардан бирини, Катяни ҳам калтаклаган.
Бошқарма хабарига кўра, Борис бош мия жароҳати, ўнг юзидан лунжи йиртилган жароҳати ва спиртдан заҳарланиш ташхиси билан шифохонага олиб ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Жабрланувчининг яқинларидан бири Instagram саҳифасида хабар қилишича, унда тезкор равишда 5 соатлик мия трепанацияси операцияси ўтказилган, сўнгра сунъий комага туширилган. Ҳозирда унинг ҳаёти хавф остида. Шифокорлар у ўлим хавфи остидалиги ёки бутунлай ногирон бўлиб қолиш эҳтимоли мавжудлигини айтишган.
Тавсия этамиз
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Теҳрон, Москва ва Римдаги музокаралар: Эрон ядро дастури бўйича битим асослари чизилмоқда
Жаҳон | 23:00
-
Шимолий Муз океанидаги музликлар майдони тарихдаги минимал даражага етди
Жаҳон | 22:55
-
21 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:55
-
Ҳаж ва Умра ягона портали ишлаб чиқилади
Ўзбекистон | 22:29
Мавзуга оид

16:56 / 27.03.2025
Тошкент вилоятида болаларни урган тарбиячи ишдан олинди

10:12 / 18.03.2025
Овлоқ ва хавфли жой. Антарктидадаги базада олимлар ўз ҳамкасбидан қутқаришни сўрамоқда

23:57 / 17.03.2025
Акмал Шукуров Қозоғистонда ушланди

21:51 / 13.03.2025