Фарғона водийси вилоятларида АГТКСларнинг иш вақти янада қисқарди (хабар янгиланди)
Водий вилоятларида автомобилларга газ қуйиш шохобчалари кунига 5 соат – 06:00дан 11:00гача ишлаш режимига ўтказилди. Шохобчалар тўлиқ ёпилиши ҳақидаги расмий эълон олиб ташланди.

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш станциялари вақтинча ёпилди. “Ўзтрансгаз” хабарига кўра, табиий газни биринчи навбатда аҳоли уйларига, ижтимоий объектларга ва ИЭСларга йўналтириш мақсадида шундай қарорга келинган.
Маълум қилинишича, водий вилоятларидаги АГТКСларнинг ишлаш графиги соат 06:00дан 11:00 гача ўзгартирилган (бунгача 06:00дан 17:00 гача эди).
Кучайтирилган чеклов магистрал газ қувурлардаги газ босими кўтарилгунга қадар давом этади.
“Ўзтрансгаз” бундан бироз олдин эълон қилган хабарида 7 декабр соат 11:00дан бошлаб водий вилоятларидаги газ-шохобчалари вақтинча ёпилиши маълум қилинганди, бироқ бу расмий эълон кўп ўтмай ўчирилди ва юқоридаги, график қисқаришига оид хабар эълон қилинди.
Аввалроқ, 4 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳридаги АГТКСлар вақтинча ёпилган эди.
Ўзбекистондаги газ тўлдириш шохобчаларининг иш вақти 9 ноябрдан бошлаб чекланган. Чекловлар суткасига 6 соатдан 12 соатгача деб белгиланган эди.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Россиянинг навбатдаги манипуляциялари». Зеленский Путиннинг ўт очишни тўхтатиш таклифига берган жавобини изоҳлади
Жаҳон | 01:23
-
Миср Исроил ва ҲАМАСга 60 кунлик сулҳ бўйича янги режани таклиф қилди
Жаҳон | 00:41
-
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди
Жаҳон | 23:54 / 13.03.2025
-
Трамп Путиннинг ўт очишни тўхтатиш борасидаги баёнотини «умидбахш, лекин тўлиқ эмас» деб атади
Жаҳон | 23:23 / 13.03.2025
Мавзуга оид

20:13 / 13.03.2025
Андижонда 26 ёшли йигитни поезд уриб кетди

22:49 / 12.03.2025
Фарғона аэропортида Россия самолётининг ғилдираги чиқиб кетди

15:33 / 12.03.2025
Фарғонада оммавий безорилик уюштирган Отабек Валломов қамоққа олинди

08:40 / 12.03.2025