Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди
Прабово Субианто алоҳида оролда қамоқхона қуриш учун бюджетдан маблағ ажратишга оид режаси билан бўлишди.

Фото: Reuters
Индонезия президенти Прабово Субианто алоҳида оролда қамоқхона қуриш учун бюджетдан маблағ ажратишга оид режаси билан бўлишди. Ушбу қамоқхона мамлакатда коррупцияда айбланган жиноятчилар учун мўлжалланган.
«Мен коррупционерларга қарши курашдан чекинмайман. Улар мен бу миллат ва бу давлат учун ўлишга тайёр эканимни билишлари керак. Мен мафиядан қўрқмайман, чунки полиция бошлиғи, ҳарбий қўмондон ва ўқитувчилар менинг томонимда», — деди Субианто.
Президентнинг таъкидлашича, давлат маблағларини ўзлаштиришдан энг кўп ўқитувчилар, шифокорлар, тиббиёт ходимлари ва фермерлар азият чеккан.
Шу нуқтаи назардан, у давлат муассасаларида бюджет самарадорлиги бўйича ўзининг кўрсатмаси аслида давлат маблағларининг фақатгина одамлар фаровонлигини ошириш учун ишлатилишини таъминлашга ва уларнинг масъулиятсиз субъектлар томонидан нотўғри ишлатилишидан ҳимоя қилишга қаратилганини таъкидлади.
Бюджет қисқаришларига бўлган эътирозларни эътироф этган ҳолда, президент ўз маъмурияти Индонезия халқининг турмуш даражасини оширишга бўлган садоқати туфайли тўғри йўлда эканини билдирди.
Индонезия етакчиси ушбу баёнотни ҳудудларда давлат хизматчиси мақомига эга ўқитувчиларга бериладиган имтиёзларни тақсимлашнинг янги механизмини ишга тушириш чоғида айтиб ўтди.
Субианто бундан олдин ҳам бир неча бор мамлакатда коррупцияга қарши курашиш режалари ҳақида гапирган эди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркиядаги фермер хўжаликлари Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилади
Ўзбекистон | 13:09
-
АҚШ Россияга қарши божлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини музлатиб қўйди
Жаҳон | 13:00
-
"Москва-Сити"да ВТБ дронлар таҳдиди туфайли масофавий ишлашга ўтди
Жаҳон | 12:58
-
Тошкент вилоятида Labo’га сув тўлдириб, чўмилганлар 12 суткага қамалди
Жамият | 12:37
Мавзуга оид

22:49 / 07.07.2025
Индонезиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

18:00 / 26.06.2025
Тошкент – Бали йўналишида биринчи тўғридан тўғри рейс амалга оширилди

18:32 / 02.06.2025
Индонезия ишга қабул қилишда ёш чекловларини олиб ташлади

18:24 / 20.05.2025