Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада оммавий безорилик уюштирган Отабек Валломов қамоққа олинди
Фарғонадаги компютер ўйин клубида жанжал содир этиб, клуб ходимларини гуруҳ бўлиб калтаклаган Отабек Валломов ва унинг шериклари қўлга олинди. Фарғона вилояти ИИБнинг Kun.uzʼга маълум қилишича, айбланувчиларга нисбатан қасддан баданга оғир шикаст етказиш ва безорилик – ЖК 104 ва 277-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати
Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати Kun.uzʼга “Валломов иши”нинг янги тафсилотларини очиқлади.
«1998 йилда туғилган Отабек Валломов Бахтиёржон ўғли жорий 21 феврал куни танишлари Муҳаммадазиз Ғуломжонов, Қодиров Муҳаммадали, Маҳмуджонов Назиржон, Омонуллаев Муҳаммадали ва Мамажонов Ҳожиакбархон билан бир гуруҳ бўлиб, «Верона» клубида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойида бақир-чақир қилиб, жамоа тартибини ва мижозларнинг тинчлигини бузиб, шовқин солган. Клуб иш юритувчиси Худойназаров уларни тартибга чақирган пайтда жанжал чиқариб, унинг танасининг турли жойларига уриб, тан жароҳати етказган.
Бундан ташқари, Отабек Валломов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, жанжалнинг олдини олишга уринган Мусаев ва Суярқуловга ҳам қаршилик кўрсатиб, уларни ҳам уриб, тан жароҳати етказган», — дейилади ИИБ баёнотида.
Маълум бўлишича, ҳолат юзасидан Отабек Валломов ҳамда унинг беш нафар шерикларига нисбатан Жиноят кодекси104-моддаси иккинчи қисми «б» ва «к» бандлари – ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан бир гуруҳ шахслар томонидан қасддан баданга оғир шикаст етказиш, шунингдек, ЖК 277-моддаси, учинчи қисми «г» банди – безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган безорилик ҳаракатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни вақтда Отабек Валломов қўлга олиниб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ «Валломов Отабек ҳамда унинг шерикларидан жабрланган» фуқаролардан қуйидаги рақамларга мурожаат қилишни сўраган: +998950236320, +998732440269 ёки 102. Хабар қилган фуқароларнинг шахси сир сақланади.
Kun.uz олдинроқ Отабек Валломов ва унинг шериклари компютер клуби ходимларини калтаклагани ҳақида хабар берганди. Клубдаги шовқин-сурон ва фуқароларни калтаклашни бошлаган йигит ўзининг «Отабек Валломов» эканини айтиб, керак бўлса клубни сотиб олишини билдирган. У «хоҳлаган одамингни бошлаб кел», деб бақирган.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил ЖССТ омборига ҳужум қилди: Ғазода оммавий ўлимлар хавфи кучаймоқда
Жаҳон | 16:52
-
Наманганда сигир ёш болани сузиб, ўлдириб қўйишига сал қолди
Ўзбекистон | 16:19
-
Ангренда 14 ёшли қизга жинсий зўравонлик бўлгани айтилмоқда
Ўзбекистон | 16:13
-
Божни истеъмолчи тўламоқда. Ноқонуний импортга зарба iPhone нархларини оширди
Ўзбекистон | 16:05
Мавзуга оид

21:52 / 22.07.2025
Фарғонада адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлаган шифокор қамалди

16:09 / 18.07.2025
Томда меҳмонхона қуриш мумкинми?

09:04 / 18.07.2025
Тошкент ва Фарғонада ички ишлар соҳасидаги пенсионерлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб қилинади

15:07 / 15.07.2025