Ўзбекистон | 12:58 / 07.11.2022
24319
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирига бориб ҳарорат янада пасайиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича атмосфера фронти ўтишида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, Фарғона водийси вилоятларида кун иккинчи ярмида ёмғир ёғиши кутилмоқда. 

Фото: Kun.uz

"Ўзгидромет" хабарига кўра, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика шимолий ҳудудларига Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади, айрим жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқ, шимолда 5-7 даража  илиқ атрофида бўлади.

Сешанба куни совуқ ҳаво массаси республика барча ҳудудларига аста-секин кириб келади, ҳудуд катта қисмида ёмғир ёғади, Бухоро, Навоий вилоятлари айрим туманларида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳарорат 5-8 даража  илиқни ташкил этади, бу ўртача иқлим қийматларидан 8-10 даражага пастдир.

Бугун ва эртага республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. 9-11 ноябрда республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

Совуқ ҳаво массалари кириб келиши натижасида 9-11 ноябрда ҳарорат кечалари 0-2 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари аста-секин исийди. Ҳафтанинг охирига келиб ҳарорат 10-14 даража  илиқ атрофида ва меъёрга яқин бўлади.

7-8 ноябрь кунлари кучли ёмғир ёғиши ҳисобига республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди