Ўзбекистон | 16:24 / 15.07.2021
1333
2 дақиқада ўқилади

Навоийдаги фожиадан сохта хайрия акцияси уюштирган жиззахлик йигитга жиноят иши очилди

Жиззахлик 19 ёшли йигит навоийлик 2 ёшли Х.И.нинг куйган ҳолда тасвирга олинган видео лавҳаларини Telegram ижтимоий тармоғидаги моддий ёрдам гуруҳидан кўчириб олиб, сохта хайрия акцияси уюштиргани аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг апрель ойида Навоийда яшовчи Р.Г. жияни, 2019 йилда туғилган Х.И. оғир даражада куйганлиги сабабли Telegram ижтимоий тармоғида моддий ёрдам гуруҳини очган. Кейин гуруҳга ўзининг телефон рақами, банк пластик карта рақами ва боланинг куйган ҳолатда тасвирга олинган видео лавҳаларини жойлаштирган. 

27 апрель куни номаълум шахс томонидан ушбу видео лавҳалар кўчириб олиниб, бошқа банк пластик карта рақами ва телефон рақами қўйилган ҳолда Telegram тармоғининг бир қатор гуруҳларида жойлаштирилган. 

ИИВ Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур ноқонуний ҳаракатни Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшовчи 19 ёшли М.Р. содир этганлиги маълум бўлган. Аниқланишича, М.Р. сохта хайрия акцияси уюштириш орқали фуқаролардан банк пластик картасига 11 миллион сўмга яқин маблағни тушириб, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан фуқаро М.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти