Жамият | 16:35 / 12.04.2025
7408
3 дақиқада ўқилади

“Қишлоқда яшаб ҳам кам бўлмадик” — қўштепалик боғбон

Авазхон Юсупов Қўштепа туманининг Гармдон қишлоғидан. У томорқасига павлония экиб даромад кўради. Боғбон уйига ҳам иссиқхона ташкил қилган. Иссиқхонада узумнинг хорижий навларидан қаламча қилиб кўкартириб сотади. Ёш боғбоннинг қўли қўлига тегмайдиган кунлар етиб келган.

Боғбон қишлоқда ҳам ҳаракат қилиб яхши даромад олаётгани ҳақида сўзлаб берди:

“Қишлоқ шароитида ҳам меҳнат қилган кам бўлмайди. Павлонияларимиз етилган, сотсангиз бу ҳам даромад. Асалариларимиз павлониянинг нектарларидан, гулларидан асалларни олиб келиб йиғишяпти.

Меҳнат қилган одам роҳатни ҳам кўради. Бир мавсумда 60-70 килогача асал йиғиштирамиз. Ўзимиздан ортса, қўни-қўшни маҳалла-кўйга сотамиз. Павлонияларники ва табиатда гуллар кўп, қишлоқда ўт-ўланлар, ҳар хил фойдали ўтлар ҳам кўп-да. Ўшаларнинг ҳам нектарини олиб келиб, асалари сифатли, тоза асал қилиб чиқаради.

Авазхон Юсупов, боғбон

Мана шу катта павлонияларни 2018-2019 йиллари экканмиз. Ҳозирда кичкина тувакчаларда янги ниҳолчаларини, янги кўчатчаларини ҳам чиқариб халққа сотяпмиз.

Усталар павлонияларни эшик-ром ва наққошлик устун, шунга ўхшаган буюмларни ишлаб чиқарамиз деб олишди биздан.

Одам ҳаётдан завқланиб яшаши керак. Павлонияларимиз, асалариларимиз, уйдаги узумларимизни кўриб одамни, ўзимнинг ҳам баҳри дилим очилади.

Шу кунларда четдан кўп узум мевалари, узум навлари кириб келяпти. Биз ҳам шу навларга қизиқиб ўзимиз, халқимизга, маҳалла-кўйимизга фойдамиз тегсин деб, четдан янгилик узумларни мана маникюр фингур, карнавал, аватар, яна бир бошқа сортларни олиб келиб, ҳаракат қилиб иссиқхоналарни уйимизда ташкиллаб, оилавий ўзимиз шуларни етиштириб чиқаряпмиз.

Янгилик сортларни асосан Тожикистондан олиб келамиз. Буларга талаб кўп бўлганлиги учун замонавий янги узум турларини ҳам олиб келяпмиз. Қўшни республикалар Тожикистон, Қозоғистонга ҳам мана шу узум кўчатларидан чиқардик бу йилдан.

Павлония етиштириб, пилораммада чиқартириб ромлар, буюмлар ясаттиряпман. Мана шу павлониядан ясалган ром. Деҳқончилигимдан тўрт ёшли павлониядан ром, стол-стул, сўрилар ясаттирдим.

Ўзингиз эккан дарахтдан буюм чиқса бунинг гашти бошқача бўлар экан. Деҳқончилигингизнинг роҳатини кўрар экансиз ўшанда. Павлония асосан баҳорда март ойининг охирида гуллайди. Бу гули нектарга жуда бой. Асалари ҳам қилиб қўйганман, ана шу павлония гули учун ўзига асал олади, боласини тарбия қилгани зўр нектар беради павлония. Бир ойгача гулидан асал олишади. Асаларилар ҳам баҳорда бир “партия” асал олса бўлади гулининг ўзидан.

Қишлоқда жавлон уриб меҳнат қилиб юрибмиз. Худога шукур, ҳеч кимдан кам жойимиз йўқ. Меҳнат қилган роҳатини кўради барибир”, – дейди ёш боғбон Авазхон Юсупов.

Сарвар Зиёев,
Kun.uz
Оператор ва монтажчи – Сардор Мамиров.

Мавзуга оид

Эълонлар

Халқ банкида “Лидер аёллар” дастури доирасида халқаро семинар-тренинглар ўтказилди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан