Ҳафта охирида ҳаво илиши кутилмоқда
29–31 март кунлари Ўзбекистон бўйлаб илиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади, фақат тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади. Кундузи ҳарорат +19…+22 даражагача кўтарилади.

Фото: Kun.uz
29–31 март кунлари Ўзбекистон бўйича илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. «Ўзгидромет» хабарига кўра, фақат 29 мартда айрим тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 30–31 март кунлари республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари +3...+8 даража атрофида бўлади, кундуз кунлари эса +19...+22 даражагача, шимол, жануб ва чўл ҳудудларда +23...+26 даражагача исийди.
Тошкентда 29–31 март кунлари ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +5...+8 даража бўлади, кундуз кунлари +20...+22 даражагача кўтарилади.
Бугун республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлиши сақланиб туради, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Тошкент, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳарорат +10...+15 даражани ташкил этади.