Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиши давом этади
Апрел ойининг биринчи кунларида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат иш ҳафтаси охирига бориб +33 даражагача исийди. Жума куни яна 5–7 даражага пасаяди, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Фото: Kun.uz
Апрель ойининг биринчи кунларида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди «Ўзгидромет».
Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади. Сешанба ва чоршанба кундузи ҳарорат +22…+27 даражани ташкил этади, иш ҳафтасининг охирига келиб ҳаво +28…+30 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +33 даражагача исийди. Бу апрел ойи боши учун бўлган меъёрий қийматлардан 5–7 даражага юқоридир.
Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятда 1–3 апрел кунлари кундузги ҳарорат +25…+30 даража бўлган қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, 4 апрелда эса ҳарорат 5–7 даражага пасаяди, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезикда эсади, 3–4 апрел кунлари республика бўйича 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида сешанба куни ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +10…+15 даража, кундуз кунлари 1–2 апрелда +24…+26 даража, 3–4 апрелда +26…+29 даража бўлади.
Тавсия этамиз
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
Жамият | 17:21 / 05.04.2025
Марказий банк картадан пул ўтказмаларига қўйилган янги талабга изоҳ берди
Иқтисодиёт | 17:09 / 05.04.2025
Мавзуга оид

13:00 / 07.04.2025
Ҳафта ўртасида айрим ҳудудларда яна ёмғир ёғиши кутилмоқда

17:09 / 06.04.2025
«Ўзгидромет» янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

11:10 / 04.04.2025
Ҳафта охирида айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

22:24 / 03.04.2025