Янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?
«Ўзгидромет» 31 март, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +6...+8 даража, кундузи +20...+22 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +4...+9 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.
Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.