АҚШ Украина билан разведка маълумотлари алмашишни тўхтатди
Украина Америка разведкаси ёрдамида Россия ҳарбий объектларини аниқлаб, уларга зарбалар бериб келаётган эди.

Фото: AP
АҚШ Украина билан разведка маълумотлари алмашишни тўхтатди. Бу ҳақда Financial Times газетаси ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Газета суҳбатдошларидан бирининг таъкидлашича, АҚШ олдингидек яқин иттифоқчиларига, жумладан, Буюк Британияга разведка маълумотларини улашмоқда.
Daily Mail газетаси 5 март куни Вашингтон Буюк Британияга АҚШдан олинган разведка маълумотларини Украинага беришни тақиқлаганини маълум қилди. FT’нинг қайд этишича, Украина Америка разведкаси ҳамкорлиги ёрдамида Россия ҳарбий объектларини аниқлаб, уларга зарбалар бера олган.
Fox News журналисти Жеки Хайнрихнинг маълум қилишича, Марказий разведка бошқармаси директори Жон Ли Рэтклифф АҚШ «бутун дунёда тинчликни таъминлаш учун барчани жавоб беришга чақириш мақсадида разведка фронтида танаффус» олганини «яширинча тасдиқлаган».
АҚШ президенти Доналд Трамп 3 март куни Украинага ҳарбий ёрдам етказилишини тўхтатиш бўйича қарор қабул қилганди. Натижада АҚШнинг 46-президенти Жо Байден даврида ажратилган ва йўлда кетаётган, шунингдек, Полшада жойлашган транзит марказларидаги қуроллар ҳамда ўқ-дорилар жўнатилиши тўхтатилди.
Шундан сўнг Володимир Зеленский Киевда кўчада туриб украинларга мурожаат йўллади ва ўз амалдорларига америкалик ҳамкасблар билан боғланиб, ҳарбий ёрдам борасида жавоб олишни топширганини маълум қилди.
Мавзуга оид

22:00
Украина дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди

20:32
Трамп Зеленский истеъфога чиқмагунча Украинага ёрдам кўрсатишни тикламайди – ОАВ

19:40
Bloomberg: Трампнинг маслаҳатчилари Россияга нисбатан санкцияларни юмшатиш режасини ишлаб чиқмоқда

16:37