Bloomberg: Трампнинг маслаҳатчилари Россияга нисбатан санкцияларни юмшатиш режасини ишлаб чиқмоқда
Гап РФ нефтига қўйилган чекловлар ҳақида кетмоқда. Санкциялар Россия Украина билан тинчлик битимини тузишга рози бўлса, юмшатилади.

Фото: REUTERS
АҚШ президенти Доналд Трампнинг маслаҳатчилари Украинага қарши уруш бошлаганидан кейин Россияга нисбатан жорий этилган санкцияларни юмшатиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Bloomberg вазиятдан хабардор манбаларига таяниб хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, гап хусусан, Россия нефтига қўйилган чекловлар ҳақида кетмоқда. 7 март куни Bloomberg ўз манбаларига таяниб, Трамп маъмуриятида Ғарб давлатларига Россиядан бир баррели учун 60 доллардан қиммат нархда сотиб олинган нефтни ташиш ва суғурталашни тақиқловчи «нефтнинг энг юқори нархи»ни бекор қилиш масаласи муҳокама қилинаётганини ёзганди.
Манбаларнинг таъкидлашича, санкцияларни юмшатиш шарти Россиянинг Украина билан тинчлик битимини тузишга розилигидир. 7 март куни Доналд Трамп агар Москва Украинадаги жанговар ҳаракатларни тўхтатиб, Киев билан музокараларга рози бўлмаса, Россияга «кенг кўламли санкциялар» билан таҳдид қилганди.
Ундан бир кун олдин эса АҚШ президенти Россия ҳукумати «танлов йўқлиги» боис тинчлик битимини имзоламоқчи экани ҳақида гапирганди. Трампнинг сўзларига кўра, Украинада ҳам бундан бошқа йўл йўқ.
Трамп ушбу баёнотларнинг барчасини АҚШ ва Украина делегациялари 11 март куни Жидда шаҳрида ўтказадиган музокаралар арафасида билдирди. ОАВ маълумотларига кўра, унда дронлар ва узоқ масофага мўлжалланган ракеталар ёрдамида зарбалар беришни тўхтатиш, шунингдек, Қора денгизда жанговар ҳаракатлардан воз кечиш масалалари муҳокама қилинади.
Россия Америка ва Европа санкциялари жорий этилганидан бери нефт экспортида «соядаги флот»дан фаол фойдаланишга ўтган. Унинг доирасида РФга расман боғлиқ бўлмаган танкерлар белгиланган нархни четлаб ўтмоқда. 9 март куни АҚШ Канаданинг «соядаги флот»ни кузатиш учун махсус гуруҳ тузиш борасидаги таклифини рад этгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид

20:32
Трамп Зеленский истеъфога чиқмагунча Украинага ёрдам кўрсатишни тикламайди – ОАВ

16:37
CNN: АҚШ Саудия Арабистонида нафақат Украина, балки Россия билан ҳам алоҳида музокаралар ўтказади

23:36 / 08.03.2025
Эрон АҚШ билан музокара ўтказишни рад этди

20:30 / 08.03.2025