Трамп Зеленский истеъфога чиқмагунча Украинага ёрдам кўрсатишни тикламайди – ОАВ
Доналд Трамп Украина президентини қурол-яроғ билан шантаж қилмоқда, деб ёзди Bild.

Фото: Getty images
Қўшма Штатлар Украинага ҳарбий ёрдам етказиб беришни президент Владимир Зеленский истеъфога чиқмагунича тиклашни режалаштирмаяпти.
«Доналд Трамп Зеленскийни қурол-яроғ билан шантаж қилмоқда, унинг президентликдан кетиши ва Украинада сайлов ўтказилишини талаб қилмоқда», деб ёзди Bild.
Аввлароқ, Америка расмийлари Зеленскийнинг сиёсий рақиблари Юлия Тимошенко ва Пётр Порошенко билан учрашиб, эҳтимолий сайловни муҳокама қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Шу билан бирга, сиёсатшунос Томас Йегер сўзларига кўра, Трамп Зеленский билан 2020 йилда Ҳантер Байден воқеаси бўйича орани очиқ қилмоқчи. Ўша вақтда Зеленский Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байденни обрўсизлантирувчи маълумотларни Трампга бермаган эди.
Таъкидланишича, Путинга ҳам уч йилдан ортиқ вақтдан бери қаршилик қилаётган Зеленский номзоди ёқмайди.
«Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров уч ҳафта олдин америкалик ҳамкасби Марко Рубио билан учрашувда: «Зеленский билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди», деганига ишонаман», деб таъкидлади Йегер.
Шу билан бирга, Йегер Украинадаги эҳтимолий янги сайловни ташкил қилиш қийин бўлишидан огоҳлантирди ва: «бу Путинга натижаларни манипуляция қилиш учун идеал имконият бўлади», деди.
Мавзуга оид

23:00 / 10.03.2025
ФХХ украиналикларнинг Россия киришини 50 йилгача тақиқлашни бошлади

22:00 / 10.03.2025
Украина дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди

19:40 / 10.03.2025
Bloomberg: Трампнинг маслаҳатчилари Россияга нисбатан санкцияларни юмшатиш режасини ишлаб чиқмоқда

16:59 / 10.03.2025