Хориждаги ўзбекистонликлар Янги Тошкент қурилишига ишга чақирилмоқда
Ушбу лойиҳа доирасида 10 мингга яқин иш ўрни яратилади. Қурилиш соҳасида тажрибага эга бўлган фуқароларга 8-15 млн сўм ойлик таклиф қилинмоқда.

Фото: Cross Works
Ўзбекистондаги ва хориждаги фуқаролар Янги Тошкент шаҳри ҳудудига ишга таклиф қилинмоқда. Бу борадаги эълонни мамлакатнинг Россия ва Туркиядаги элчихоналари ўзларининг Telegram-каналларига жойлаштирди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳукуматининг ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу лойиҳа доирасида хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар учун 10 мингга яқин иш ўринлари яратилмоқда. Қурилиш соҳасида тажрибага эга бўлган фуқаролар қуйидаги 38 йўналиш бўйича ишга қабул қилинади:
- бетончи;
- сувоқчи;
- сантехник;
- электрик;
- ғишт терувчи ҳамда бошқа қурилиш мутахассислари.
Таъкидланишича, иш ҳақи 8-15 миллион сўм миқдорида белгиланиб, барча зарур шароитлар яратилади. Ишчилар ётоқхона, кийим-кечак, транспорт хизмати ва 3 маҳал овқат билан таъминланади. Расмий ишга жойлашганлар учун 8 соатлик иш тартиби ва қўшимча дам олиш кунлари амал қилади.
«Қўшимча маълумот олиш ва ишга жойлашиш учун хориждаги юртдошларимиз 0 800 0000 1176 рақамига ва мамлакатимиздаги юртдошларимиз 1176 рақамига мурожаат қилишлари мумкин», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, Янги Тошкент лойиҳаси биринчи босқичида 6 минг гектарда бунёдкорлик қилиш режалаштирилган. Шаҳарча янги маъмурий ва иқтисодий марказ бўлади. Пойтахт шарқий қисмида, Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманлари ҳудудида барпо этилади. 800 минг аҳолига мўлжалланган бўлади.
Мавзуга оид

08:46
Тошкентда маданий мерос объекти ёнида ноқонуний қурилиш тўхтатилди

13:28 / 07.03.2025
Бош прокуратура экология ва қурилиш соҳаси масъуллари иштирокида йиғилиш ўтказди

20:21 / 04.03.2025
“Дарахтлар атай қуритилган” – Тошкентда яшил зона йўқ қилиниб, ўрнида қурилиш бошланмоқда

12:54 / 04.03.2025