Қурилишда ҳавони муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик белгиланди
Қурилиш майдони, унга туташ бўлган ҳудуд ҳамда чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачалари ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузиш ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддалар йўл қўйиладиган доирадаги нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш мансабдор шахсларга 3 млн 750 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Фото: РИА Новости
Янги имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
Бунда, ўлчами беш юз квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида, унга туташ бўлган ҳудудда ҳамда ундан чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузиш ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари (3 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 баравари (18 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Мавзуга оид

08:46
Тошкентда маданий мерос объекти ёнида ноқонуний қурилиш тўхтатилди

13:28 / 07.03.2025
Бош прокуратура экология ва қурилиш соҳаси масъуллари иштирокида йиғилиш ўтказди

20:21 / 04.03.2025
“Дарахтлар атай қуритилган” – Тошкентда яшил зона йўқ қилиниб, ўрнида қурилиш бошланмоқда

11:20 / 04.03.2025