Фарғонада компютер клуби ходимларини калтаклаганлар қамоққа олинди
Машҳур тадбиркорнинг ўғли экани айтилган О.Валломов, шунингдек, М.Қодиров ҳамда Н.Маҳмуджоновга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Уларнинг яна уч нафар шеригига нисбатан эса маъмурий тартибда баённома расмийлаштирилган.

Фото: Kun.uz
Фарғона шаҳридаги “Verona” компютер клубида жанжал кўтарган шахслар жавобгарликка тортилди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 феврал куни Фарғона шаҳар Офтоб кўчасида жойлашган компютер ўйинлари клубида етти нафар танишлар ўзаро бақир-чақир қилиб компютер ўйнашган. Клуб иш бошқарувчиси Ф.Худойназаров томонидан уларга эътироз билдирилган. Оқибатда ўзаро келишмовчилик сабабли фуқаро О.Валломов унинг юз қисмига уриб юборган ва жанжалга унинг шериклари ҳам қўшилишган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб, безорилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар О.Валломов, М.Қодиров ҳамда Н.Маҳмуджоновга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Шунигдек, уларнинг яна уч нафар шеригига нисбатан маъмурий тартибда баённома расмийлаштирилган.
“Мазкур ҳолат вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган. Якунига кўра қонун устуворлиги, жазо муқаррарлиги таъминланади”, дейилади муносабатда.
Kun.uz олдинроқ Отабек Валломов ва унинг шериклари компютер клуби ходимларини калтаклагани ҳақида хабар берганди. Kun.uzʼга келиб тушган видео-далилларда кўринишича, клубда компютер ўйнаб ўтирган йигитлар дастлаб шовқин солиб, бошқаларга халақит қилишган. Шундан сўнг компютер клуби ходимлари келиб, шовқин солмасликни сўраган. Шовқин тўхтамагач, йигитларни компютерни ўчириб қўйиш билан огоҳлантиришган. Шундан сўнг гап талашишлар муштлашувга айланган.
Клубдаги шовқин-сурон ва фуқароларни калтаклашни бошлаган йигит ўзининг “Отабек Валломов” эканини айтиб, керак бўлса клубни сотиб олишини билдирган. У “хоҳлаган одамингни бошлаб кел”, деб бақирган.
Тавсия этамиз
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ватикан Рим папасининг ўлими сабаби ва унинг васиятини эълон қилди
Жаҳон | 01:05
-
Кремл АҚШни «катта битим»га жалб қилиб, Трампни қизиқтирадиган таклифларни қидирмоқда — ОАВ
Жаҳон | 00:45
-
Хитойда 9 ёшли қиз 25-қаватдан тушиб кетиб омон қолди
Жаҳон | 00:22
-
Орландода йўловчи самолётида ёнғин чиқди
Жаҳон | 23:54 / 21.04.2025
Мавзуга оид

19:27 / 21.04.2025
Фарғонадаги хусусий клиникага бурун операцияси учун борган департамент ходими вафот этди

10:37 / 11.04.2025
Фарғонада 120 млн долларга металлургия заводи қурилади

17:46 / 04.04.2025
Фарғонадаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

17:01 / 28.03.2025