Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ватикан Рим папасининг ўлими сабаби ва унинг васиятини эълон қилди
«Қабр ерда, оддий, ортиқча безакларсиз бўлиши, унга фақат «Франциск» ёзуви туширилиши керак», — дейилади понтифик васиятида.

Фото: Reuters
Рим папаси Франциск кома ва ундан кейин юрак тўхташига олиб келган инсулт оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ватикан соғлиқни сақлаш бўйича директори Андреа Арканжели маълум қилди.
Рим папаси Франциск 2025 йил 21 апрел куни, Ватикандаги қароргоҳи — Каса-Санта-Мартада оламдан ўтди. У 88 ёшда эди.
2025 йил феврал ойи ўрталарида Рим папаси Франциск бронхит ташхиси билан шифохонага ётқизилганди. Кейинроқ унинг ҳолати кескин оғирлашган — унда икки томонлама пневмония аниқланган ва бир неча бор сунъий нафас олдириш аппаратига уланганди. 23 март куни Франциск 38 кун давомида шифохонада қолганидан кейин Ватиканга қайтган эди. 20 апрел куни у Ватикандаги Авлиё Пётр майдонига йиғилган жамоат қаршисида кўриниш бериб, уларни Пасха билан табриклаганди.
Рим папаси билан видолашув 23 апрел куни Авлиё Пётр саборида бўлиб ўтади. Францискнинг дафн маросими 25-27 апрел оралиғида ўтказилиши мумкин. Аниқ санани католик черкови кардиналлари белгилайди.
Рим папаси Франциск 2022 йил июнда васиятнома ёзган бўлиб, унда ўзининг Санта-Мария-Мажоре базиликасида дафн этилишини хоҳлашини билдирган. Понтифик маросимга тайёргарлик кўриш учун маблағни хайрия қилувчилардан олишни буюрган.
Шунингдек, Франциск ўзининг келажакдаги қабри тузилишини ҳам тасвирлаб кетган. «Қабр ерда, оддий, ортиқча безакларсиз бўлиши, унга фақат «Франсиск» ёзуви туширилиши керак», — дейилади понтифик васиятида.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Вазир ўринбосари Тошкентнинг бош режаси ўзгаришини рад этди. Лекин акс баёнотлар ва лойиҳалар кўп
Иқтисодиёт | 18:40
-
Тошкентда 670 мингдан ортиқ хонадонга ақлли сув ҳисоблагичлар бепул ўрнатилади
Иқтисодиёт | 17:48
-
3,7 млн сўмдан 16,2 млн сўмгача – Ўзбекистондаги ўртача ойликлар эълон қилинди
Иқтисодиёт | 17:37
-
Зоминдаги сирли ўлим тафсилотлари
Жамият | 17:26
Мавзуга оид

17:22 / 18.05.2025
Ватиканда янги Рим папасининг инаугурацияси бўлиб ўтди

22:32 / 08.05.2025
Америкалик кардинал янги Рим папаси этиб сайланди

09:37 / 08.05.2025
Ватиканда кардиналлар янги Рим папасини сайлай олмади

21:54 / 07.05.2025