Жаҳон | 00:00 / 23.02.2025
7040
2 дақиқада ўқилади

Трамп келаси ҳафта россияликлар билан янги музокаралар бўлишини эълон қилди

Москва, шунингдек, Трамп ва Путин ўртасидаги учрашув устида иш олиб борилаётганини маълум қилди.

Фото: AP

Россия ва АҚШ делегациялари Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокараларнинг янги босқичини ўтказади. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп маълум қилди, деб хабар берди Euronews.

Унга кўра, музокаралар Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёзда 25 февраль куни, биринчи учрашувдан роппа-роса бир ҳафта ўтгач бўлиб ўтади.

АҚШ ва Россия вакилларининг биринчи музокараларидан сўнг, АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг айтишича, ҳар икки томон учта мақсадга эришиш бўйича кенг кўламда келишиб олган: Вашингтон ва Москвадаги элчихоналарида ходимлар сонини қайта тиклаш; Украина бўйича тинчлик музокараларини қўллаб-қувватлаш учун юқори даражали гуруҳ тузиш; Шунингдек, яқинроқ муносабатлар ва иқтисодий ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш.

Музокараларда Украина расмийлари иштирок этмади.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков сўзларига кўра, айни пайтда Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги шахсий учрашувга тайёргарлик давом этмоқда. Юзма-юз учрашув чоғида нафақат Украинадаги уруш, балки кенг кўламли масалаларни муҳокама қилиниши мумкин.

Мавзуга оид