Ўзбекистон | 16:17 / 03.02.2025
1607
2 дақиқада ўқилади

2024 йилда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 8,9 фоизга тушди

Маълумотларга кўра, камбағаллик даражаси 2,1 фоизга камайди. Бу миқдор Жаҳон Банки билан ҳамкорликда олиб борилган тадқиқотлар асосида аниқлангани таъкидланмоқда.

Ўзбекистонда 2024 йил якуни билан халқаро стандартлар асосида камбағаллик даражаси аниқланди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, камбағаллик даражаси 11 фоиздан 8,9 фоизга тушди (3,3 млн киши ёки 2023 йилга нисбатан 719 минг кишига камайган). Бу миқдор Жаҳон Банки билан ҳамкорликда олиб борилган тадқиқотлар асосида аниқлангани таъкидланмоқда.

Камбағаллик даражасида энг юқори пасайишлар:

- Бухоро вилоятида - 11,8 фоиздан 8,7 фоизгача;

- Самарқанд вилоятида - 10,5 фоиздан 7,5 фоизгача;

- Наманган вилоятида - 10,4 фоиздан 7,6 фоизгача;

- Қорақалпоғистон Республикасида - 13,6 фоиздан 10,8 фоизгача қайд этилди.

Таъкидланишича, 2024 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш, томорқа ва деҳқончилик учун ажратилган ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кўрилган чоралар мамлакатда камбағаллик даражасини пасайтиришга катта ҳисса қўшди. Бунинг натижасида 2024 йилда аҳолининг реал даромади 10,7 фоизга ўсиб, жон бошига ойига ўртача 2,1 млн сўмдан тўғри келди (йил бошида – 1,7 млн сўм).

Жумладан, аҳоли даромадлари таркибида:

- иш ҳақи – 42,6 фоиз (2023 йилда – 41,9 фоиз);

- тадбиркорликдан даромадлар – 22,9 фоиз (21,4 фоиз);

- пенсия, ижтимоий ёрдам ва субсидиялар – 18,2 фоиз (18,9 фоиз);

- қишлоқ хўжалиги ва томорқадан даромадлар – 10,7 фоиз (9,8 фоиз);

- хориждан пул ўтказмалар – 2,0 фоиз (3,1 фоиз);

- бошқа даромадлар – 3,6 фоиз (4,9 фоиз).

Аҳолининг иш ҳақидан даромади эса 2023 йилга нисбатан 12,9 фоизга кўпайган.

Мавзуга оид