Президент баҳорда томорқа ва ижара ерларда тўлиқ экин экиш бўйича кўрсатмалар берди
Шавкат Мирзиёев 4 март куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, инвестиция ва экспорт кўрсаткичлари бўйича ҳисобот билан танишди.

Қайд қилинишича, «маҳалла банкирлари» тайинланиши натижасида январь ойида 239 минг, февраль ойида 480 минг аҳоли даромадли меҳнатга жалб қилинди. Йил бошидан кичик ва ўрта бизнесга жами 14 триллион сўм кредит йўналтирилди. Жумладан, тадбиркорлик дастурлари доирасида 2 триллион сўм ажратилди.
Одамларга даромад топиш имкониятлари, тайёр бизнес лойиҳалари таништирилиб, уларни амалга ошириш йўллари ўргатилмоқда. Ишли бўлганлар Солиқ қўмитасида тасдиқланмоқда. Масъулларга юклатилган вазифалар ижроси таҳлил қилиб борилмоқда. Йиғилишда ушбу таҳлиллар ҳақида ахборот берилди.
Таъкидланишича, аҳоли бандлигини таъминлашда Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳамда Ўзмиллийбанк, Асакабанк, Микрокредитбанк ва Бизнесни ривожлантириш банки лойиҳаларида юқори кўрсаткичлар қайд этилган.
Лекин Сирдарё вилояти, 24 та туман ва шаҳарда натижалар юқори эмас. Шу боис вазифалар ижросида сусткашликка йўл қўйган 30 нафар раҳбарга нисбатан чоралар кўрилган.
Тўпланган тажрибадан келиб чиқиб, келгуси ойларда натижадорликни ошириш, ишсизларни касбга ва фойдали меҳнатга йўналтириш зарурлиги таъкидланди. Ҳозирги баҳор мавсумида томорқа ва ижара ерларда тўлиқ экин экиш, буни online-mahalla.uz платформаси орқали кузатиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.
Ўтган икки ойда инвестиция ва экспорт кўрсаткичлари ҳам ижобий бўлган. Йил бошидан бери 6 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестиция ва кредит ўзлаштирилган. Қиймати 574 миллион долларлик 1 минг 100 та ўрта ва кичик лойиҳа бажарилиб, 17 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди.
2,8 миллиард долларлик товар ва хизматлар экспорт қилинди. Айниқса, заргарлик маҳсулотлари экспорти ўтган йилга нисбатан 7 баробар, кимёда 1,7 марта, электротехника ва озиқ-овқатда 1,2 баробар, туризм хизматлари 1,6 баробар ўсган.
132 та корхонада халқаро стандартлар жорий қилинган. 521 та корхона илк бор ташқи бозорга чиқиб, биргина февраль ойида қўшимча 183 миллион долларлик экспорт қилган.
Йиғилишда айрим тармоқ ва ҳудудларда инвестиция кўрсаткичлари паст бўлгани қайд этилиб, бунинг сабаблари ва ечимлари муҳокама қилинди.
Мутасаддилар биринчи чорак якуни билан 8 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестицияни ўзлаштириш режалари, қўшимча экспорт имкониятлари юзасидан ахборот берди.
Мавзуга оид

08:41 / 08.03.2025
2025 йилда 2 млн нафар аёллар бандлигини таъминлаш режалаштирилган

19:13 / 07.03.2025
Тошкент ва Самарқандда ноёб минераллар технопарки ташкил этилиши мумкин

16:39 / 06.03.2025
Махсус иқтисодий зоналарнинг фаолият кўрсатиш муддатига оид чекловлар бекор қилинади

10:53 / 28.02.2025