Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кенгайди
Енгил автотранспорт воситаларида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади ҳамда улар ушбу фаолият билан лицензия варақаси асосида шуғулланиши белгиланади.
“Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Енгил автотранспорт воситаларида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади ҳамда улар ушбу фаолият билан лицензия варақаси асосида шуғулланиши белгиланади.
2025 йил 1 апрелдан солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган корхоналарда ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектларида белгиланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганда қуйидаги тартиб жорий этилади:
🔹биринчи марта огоҳлантириш;
🔹огоҳлантиришдан сўнг 3 кун муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарлик бартараф этилмагани ёки такроран аниқлангани сайёр солиқ текширувини ўтказишга асос бўлиши;
🔹сайёр солиқ текширувини 24 соат ичида “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширишга рухсат этиш;
🔹сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома сайёр солиқ текшируви бўйича қарор қабул қилиш учун асос бўлиб ҳисобланиши.
Мавзуга оид

08:41 / 08.03.2025
2025 йилда 2 млн нафар аёллар бандлигини таъминлаш режалаштирилган

19:03 / 04.03.2025
Президент баҳорда томорқа ва ижара ерларда тўлиқ экин экиш бўйича кўрсатмалар берди

17:37 / 03.02.2025
2025 йилда 5 миллион 200 минг аҳоли бандлигини таъминлаш режа қилинган

16:17 / 03.02.2025