Навоийда масжидлар сони биттага кўпайди
Навбаҳор туманининг Навбаҳор маҳалласида янги масжид фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Kun.uz'га туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Навбаҳор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

“Жўра хатиб бобо” жоме масжидининг очилиш маросимида туман ҳокими Лочин Облақулов, ҳудуд фаоллари ва кенг жамоатчилик иштирок этган. Янгидан қурилган мазкур масжидда бир вақтнинг ўзида 500 нафар фуқаро ибодатини адо этиши мумкин. Масжид тўлиқ ҳомийлик асосида қурилиб, намозхонлар ихтиёрига топширилган.


2021 йилнинг 5 ноябрь куни маҳалла аҳолиси янги масжидда биринчи жума намозини адо этишди.

Олдинроқ Нурота туманида ёниб кетган масжид ўрнига янгиси қурилиб, фойдаланишга топширилганди.
Мавзуга оид

13:33
Самарқанд вилоятида учта тарихий масжид бузиб ташланди

13:14 / 05.03.2025
Санкт-Петербургдаги “кичик Самарқанд” ёхуд Бухоро амири қурдирган масжид ҳақида биласизми?

17:08 / 30.08.2024
Тошкентдаги Мулла Холмирза ота масжиди замонавий кўринишда қайта қурилмоқда

07:25 / 13.06.2024