Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда масжидлар атрофидаги йўлларда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
Тошкентда Қурбон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан 16 июн куни соат 00:00 дан 7:00 гача 121 та масжид атрофидаги йўлларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, пойтахтнинг қуйидаги кўчалари ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланади:
Мирзо Улуғбек тумани:
“Тўра бува” масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси—Шўртепа кўчасидан, Буюк Ипак йўли—Султония кўчасигача.
Бектемир тумани:
“Хўтон” масжиди олдидаги Бектемир шоҳкўчаси—Ҳусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача.
Олмазор тумани:
“Исломобод” масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси—КҲАЙ—Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон—Сағбон кўчалари чорраҳасигача.
“Ҳазрати имом” масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси—Қорасарой—Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Қорасарой—Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача.
Шайхонтоҳур тумани:
“Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Кўкча Дарвоза—Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза—Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача.
“Хўжа Аламбардор” масжиди олдидаги Бунёдкор—Камолон кўчалари чорраҳасидан Камолон—Устазода 2-тор кўчалари чорраҳасигача.
“Кох ота” масжиди олдидаги Себзор кўчаси—Нурафшон—Себзор кўчалари чорраҳасидан Нурафшон—Лабзак кўчалари чорраҳасигача.
Чилонзор тумани:
“Убай ибн Каъб” масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси—Ал Хоразмий—Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий—Катта қаъни чорраҳасигача.
“Катта Қозиробод” масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси—Чилонзор—Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор—Нурхон кўчалари чорраҳасигача.
“Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси—Ал-Хоразмий—Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонобод 2-берк кўчасидан—Сўгалли ота кўчасигача.
“Новза” масжиди олдидаги Бунёдкор—Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан Олий Мажлис биноси қаршисигача бўлган йўлда ҳаракат чекланади.
Учтепа тумани:
“Абдуллоҳ ибн Масъуд” масжиди олдидаги Лутфий кўчаси—Лутфий—Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий—Катта қаъни кўчалари чорраҳасигача.
“Ҳазрати Али” масжиди Назарбек—Маҳорат кўчалари чорраҳасидан Назарбек—Замахшарий 1-тор кўчалари чорраҳасигача.
Юнусобод тумани:
“Минор” масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси—КҲАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КҲАЙ—Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача.
“Мирзо Юсуф” масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси—Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача.
Яккасарой тумани:
“Усмон бин Маъзун” масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси—КҲАЙ—Қушбеги чорраҳасидан КҲАЙ—Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасигача.
Яшнобод тумани:
“Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси—Фарғона йўли—Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли—Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.
“Али ибн Абу Толиб” масжиди олдидаги Чўлпон кўчаси—Имом Бухорий—Чўлпон кўчалари чорраҳасидан, Чўлпон—Салоҳият кўчалари чорраҳасигача.
Миробод тумани:
“Қўйлиқ ота” масжиди олдидаги ТҲАЙ кўчаси—“Қўйлиқ” бозори кўприк остидан ТҲАЙ ва Мунис кўчалари чорраҳасигача чекланади.
Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Фуқароларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди
Жаҳон | 00:46
-
Сунъий интеллект олимларга Қадимги Рим тарихидаги бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беради
Фан-техника | 23:45 / 24.07.2025
-
Залужний Россияга қарши уруш 2034 йилгача давом этишини башорат қилди
Жаҳон | 22:53 / 24.07.2025
-
Тошкентда волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди
Спорт | 22:49 / 24.07.2025
Мавзуга оид

13:55 / 24.07.2025
2026 йилдан транспорт мажбурий суғуртаси бўйича суғурта суммаси чегараси икки баравар ошади

12:48 / 15.06.2025
Транспорт вазири гапи ҳукумат қарорини тўхтатиб қўя оладими? —таксичилар исталган ҳудудда ишлаш эркинлиги чекланганича қолмоқда

11:03 / 11.06.2025
Транспорт қийматини баҳолаш тартиби белгиланди

11:51 / 29.05.2025