Жаҳон | 07:37 / 11.06.2018
11761
1 дақиқада ўқилади

Меркель Трампнинг Россияни G8’га қайтариш бўйича гапларига ишонмаган

Фото: Yves Herman /Reuters

Германия канцлери Ангела Меркелнинг ARD телеканали эфирида маълум қилишича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россияни «Катта саккизлик» шаклида музокараларга қайтариш бўйича далилларига ишонмаган. 

«Мен Трампнинг Россияни G8’га қайтариш бўйича позицияси шаклланишига нима сабаб бўлганини аниқ айта олмайман. Албатта, биз унга савол бердик, бироқ жавоб ишончли чиқмади», - дея айтиб ўтди Меркель.

Меркелнинг таъкидлашича, Россия уруш ва тинчлик масалаларида муҳим ўрин тутади, аммо G7 шаклида айни пайтда умумий қадриятларни ҳурмат қилувчи давлатлар жамланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Меркель Россия G8’га нега қайтарилмаслигини айтганди.

Мавзуга оид