Путин губернаторлар маошини кескин оширди
Уларнинг ойлик иш ҳақи 2026 йилдан бошлаб 5-10 баробарга ошади.

Фото: ТАСС
Россия президенти Владимир Путин губернаторларнинг маошлари ва мукофот пулларини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳуқуқий ахборотлар расмий порталига жойлаштирилган ҳужжатга кўра, энди уларнинг маоши бош вазир ўринбосариникига тенглаштирилади.
Faridaily нашрининг баҳолашича, ҳозирда бош вазир ўринбосарлари ойига 1,2-1,3 миллион рубл маош олади (уруш бошланганидан кейин Путин ўз фармони билан амалдорларга даромадлари тўғрисидаги декларацияни эълон қилмасликка рухсат берган, шу боис уларнинг аниқ маоши маълум эмас).
Шу билан бирга, нашр манбаларининг маълумотларига кўра, губернаторларнинг маошлари «анча» кам ва 150-200 минг рублни ташкил этади.
«Шундай қилиб, 2026 йилдан бошлаб област раҳбарларининг маоши камида 5-6 баробарга ошади. Юқори мартабали федерал амалдорлардан бирининг тахминича, ўсиш анча сезиларли бўлади — тахминан 10 баравар», — дейилади хабарда.
Расмий маълумотларга кўра, 2024 йилда Россияда ўртача маош 87,9 минг рублни ташкил этган.
Аввалроқ Россияда курерларнинг маоши дипломли мутахассисларникидан ҳам юқори экани аниқланган эди. SuperJob иш қидириш хизмати томонидан ўтказилган «Курер индекси» тадқиқотига кўра, 2025 йил март ойида Москвада курйерлар учун ўртача маош 130 минг рублни ташкил этган бўлса, олий маълумотли мутахассислар учун бу кўрсаткич 105 минг рублни ташкил этган.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:59
-
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди
Жаҳон | 22:38
-
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади
Ўзбекистон | 22:34
-
Қозоғистон Ўзбекистондан суғориш учун 12,6 миллиард куб метр сув олди
Жаҳон | 21:21
Мавзуга оид

08:51
Россия Кривий Ригга яна зарба берди: камида 19 киши ҳалок бўлди

08:38
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди

08:28
Европа ва Канада Путиндан АҚШ таклифига дарҳол жавоб беришни талаб қилмоқда

08:14